Бизнес | 09:43
543
1 дақиқада ўқилади

Ўзбекистонда IT бизнес очган давлатлар рейтинги эълон қилинди

Ўзбекистонда ахборот ва алоқа соҳасида фаолият юритаётган хорижий корхоналар сони 1 242 тага етди. Энг кўп компаниялар Россия ҳиссасига тўғри келмоқда.

Фото: Shutterstock

Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2026 йил 1 март ҳолатига республикада ахборот ва алоқа соҳасида 1 242 та хорижий корхона фаолият юритмоқда.

Мамлакатлар кесимида энг юқори кўрсаткич Россияга тегишли бўлиб, 457 та корхона қайд этилган. Кейинги ўринларда Қозоғистон (113 та), Беларус (63 та) ва АҚШ (58 та) жойлашган.

Шунингдек, Туркиядан 51 та, Хитойдан 40 та, Бирлашган Араб Амирликларидан 32 та, Япониядан 30 та, Тожикистондан 29 та ва Жанубий Кореядан 28 та корхона фаолият олиб бормоқда.

Қолган 341 та хорижий корхона бошқа давлатлар ҳиссасига тўғри келади.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид