Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
АҚШ, Жанубий Корея ва Япония КХДРнинг киберҳужумларига қарши курашни кучайтиради
Шимолий Кореядан келаётган таҳдидларни бартараф этиш учун янги уч томонлама ташаббус бошланди. Гап кибержиноятчилик, пул ювиш ва ракета синовларига қарши курашни кучайтириш ҳақида бормоқда.
АҚШ, Жанубий Корея ва Япония Шимолий Корея таҳдидларига самаралироқ реакция билдириш учун чора-тадбирлар пакетини келишиб олди. АҚШ президентининг миллий хавфсизлик бўйича маслаҳатчиси Жейк Салливан шанба куни Сеулда журналистларга: «Биз Шимолий Корея кибержинояти ва пул ювишидан тортиб, космик синовлари ҳамда баллистик ракеталарни учиришигача бўлган муаммоларни ҳал қилиш учун янги уч томонлама ташаббусларни бошладик» деди.
Салливан уч давлат «Тайван бўғозининг ҳар икки томонида тинчлик ва барқарорлик ҳамда Шарқий Хитой денгизи ва Жанубий Хитой денгизида навигация эркинлигини ҳимоя қилишда» давом этишига ваъда берди.
Ўз навбатида, Жанубий Корея президенти маъмурияти миллий хавфсизлик бўлими раҳбари Чо Тхэ Ен қўшма матбуот анжуманида уч давлатнинг фикрига кўра, Шимолий Корея «БМТ Хавфсизлик кенгашининг ядросизланиш ва ҳарбий ҳамкорликни тақиқлаш бўйича резолюцияларига мувофиқ мажбуриятларни бажариши керак», деди. Уч томон бу мажбуриятларнинг қатъий бажарилишини таъминлаш учун ҳамкорликни кучайтиради.
Шимолий Корея ва Россия ўртасидаги ҳамкорлик
Сеулдаги учрашувда Шимолий Корея ва Россия ўртасидаги ҳарбий ҳамкорлик ҳам муҳокама қилинди. «Икки давлат ўртасидаги ҳамкорликнинг чуқурлашиб бораётгани Шимолий Кореяга жорий йил бошида икки муваффақиятсиз уринишдан сўнг, ўтган ой орбитага ҳарбий жосуслик сунъий йўлдошини муваффақиятли учиришга ёрдам берган кўринади», деди АҚШ, Жанубий Корея ва Япония миллий хавфсизлик маслаҳатчилари.
Айни пайтда, Шимолий Корея давлат ОАВ Пхенян разведка сунъий йўлдошларини учиришни давом эттириш ниятида эканлигини маълум қилди. «Космик тадқиқотлар ўзини ҳимоя қилиш ҳуқуқининг бир қисмидир», дейилади хабарда.
Мавзуга оид
18:41 / 23.06.2026
Ғарб разведкаси СИ киберҳужумларининг янги таҳдиди ҳақида огоҳлантирди
20:05 / 10.06.2026
Кўринмас фронт: Исроил ва Эроннинг кибер уруши
20:27 / 09.06.2026
Си Жинпинг Пхенянда: Хитой ва КХДР муносабатларни «янги чўққилар»га олиб чиқмоқда
20:18 / 11.05.2026