Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Саида Мирзиёева Қозоғистон президенти ёрдамчиси билан жадидлар ижоди бўйича фикр алмашди
Қозоғистон президентининг ички сиёсат ва коммуникациялар бўйича ёрдамчиси Руслан Желдибай халқаро илмий конференцияда иштирок этиш учун Тошкентга келди.
Ўзбекистон президенти ёрдамчиси Саида Мирзиёева 11 декабр куни «Жадидлар: миллий ўзлик, истиқлол ва давлатчилик ғоялари» мавзусидаги халқаро илмий конференцияда иштирок этиш учун Тошкентга келган Қозоғистон президентининг ички сиёсат ва коммуникациялар бўйича ёрдамчиси Руслан Желдибай билан учрашди.

Унда жадидларининг ижоди ва минтақа тараққиётига қўшган ҳиссаси бўйича фикр алмашилди. Бу ҳақда Саида Мирзиёева ижтимоий тармоқдаги саҳифасида хабар берди.

«Марказий Осиё жадидларининг мамлакатларимиз халқларини жипслаштиришдаги ўрни, уларнинг ижоди ва минтақамиз тараққиётига қўшган ҳиссаси ҳақида фикр алмашдик. Ўзбекистон ва Қозоғистон ўртасидаги дўстона муносабатларни томонларни қизиқтирган барча йўналишларда янада мустаҳкамлаш масалаларини атрофлича муҳокама қилдик», дейилади хабарда.
Мавзуга оид
23:22 / 10.07.2026
«Тошкент халқаро молия маркази тўғрисида»ги Конституциявий қонун қабул қилинди
20:34 / 10.07.2026
Россия газининг Ўзбекистонга етказиб бериш ҳажми ошиши кутилмоқда
17:38 / 10.07.2026
Оғир вазиятга тушган аёллар давлат уларнинг қисматига бефарқ эмаслигини ҳис қилиши керак - Саида Мирзиёева
21:45 / 09.07.2026