Ўзбекистон | 14:15 / 12.12.2023
4789
2 дақиқада ўқилади

«Жадидлар ғояларини амалга ошириш – ҳозирги авлоднинг бурчи» — америкалик таржимон Марк Риз

«Жадидлар инсон ҳуқуқлари, хотин-қизлар ҳуқуқи, журналистлар, ёзувчилар эрки учун курашиб ҳалок бўлди», — дейди америкалик мутахассис.

Фото: Kun.uz

Тошкентда «Жадидлар: миллий ўзлик, истиқлол ва давлатчилик ғоялари» мавзусида ўтаётган халқаро конференция иштирокчиларидан бири, Абдулла Қодирийнинг «Ўткан кунлар» романини инглизчага ўгирган америкалик таржимон Марк Риз Kun.uz мухбири билан суҳбатда жадидларнинг ғоялари ҳақида сўз юритди.

«Мен «Ўткан кунлар» асарини инглиз тилига таржима қилганман. Мамлакат президентини адабиётни севувчи киши эканлигига ишонаман. У жадидчилар ғояларига ишонади. Жадидларнинг орзу-умидлари – мамлакат келажаги буюк бўлишини кўришдан иборат эди.

Жадидлар инсон ҳуқуқлари, хотин-қизлар ҳуқуқи, журналистлар, ёзувчилар эрки учун курашиб ҳалок бўлди.

Уларнинг ғояларини амалга ошириш энди ҳозирги авлоднинг бурчи. Бугунги конференциядан хурсандман, бу ерда жадидлар ғоялари, уларни ёш авлодга етказиш ҳақида гаплашяпмиз», – деди Марк Риз.

Конференция 12 декабр куни ўз ишини якунлайди.

Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид