Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистоннинг 4 шаҳрида араб ресторанлари очилиши мумкин
Самарқанд, Тошкент, Бухоро ва Фарғона шаҳарларида араб ресторанларини очиш таклифи билдирилди.
Ўзбекистон элчихонасида Кувайтнинг йирик хусусий сармоядорларидан бири — Холид ал-Ҳабши билан музокаралар ўтказилди.
“Дунё” хабарига кўра, учрашув давомида сайёҳлик инфратузилмани ривожлантиришга хорижий инвестицияларни жалб этиш масалалари муҳокама қилинди.
Холид ал-Ҳабши Самарқанд, Тошкент, Бухоро ва Фарғона шаҳарларида араб ресторанларини очиш таклифини билдирди. Ушбу лойиҳаларнинг барчаси кувайтлик инвесторнинг тўғридан тўғри жалб этиладиган маблағлари ҳисобига амалга оширилиши маълум қилинди.
Кувайт томони, шунингдек, Ўзбекистонда меҳмонхона бизнесига ҳам сармоя киритишга қизиқиш мавжудлигини таъкидлади. Музокаралар якунида томонлар билдирилган таклифларни ҳаётга татбиқ этиш масалаларини Ўзбекистоннинг тегишли ташкилотлари билан муҳокама қилиш учун алоҳида учрашув ташкил этиш тўғрисида келишиб олишди.
Мавзуга оид
08:55 / 06.06.2026
Эрон Кувайт ва Баҳрайн томон еттита баллистик ракета учирди
08:51 / 04.06.2026
Кувайтда Эрон ҳужуми оқибатида 1 киши вафот этди, ўнлаб инсонлар жароҳатланган
12:06 / 03.06.2026
АҚШ ва Эрон ўртасида зарбалар алмашинуви давом этмоқда
12:39 / 23.05.2026