Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Фарғона вилояти темирйўл вокзалларида чипталар билан боғлиқ фириблар аниқланди
Аслида қайтарилмаган чипталар буйруқларда кўрсатилиб, янги чипталар бегона шахслар номига қайта расмийлаштирилгани таъкидланмоқда.
Фарғона вилояти темирйўл вокзалларида чипталарни расмийлаштириш билан боғлиқ қонунбузарликлар аниқланди. Бу ҳақда ЎзА хабар берди.
Қайд қилинишича, «Ўзтемирйўлйўловчи» АЖ Фарғона филиалининг темирйўл вокзалларида молиявий интизом ҳамда чипталарни расмийлаштириш технологияларига амал қилиш ҳолати мутахассислар томонидан ўрганилганда камомадлар аниқланган.
Хусусан, филиалнинг Қўқон темирйўл вокзалида 2022 йил апрел ойидан жорий йилнинг май ойигача банк пластик карталари орқали харид қилинган чипталарнинг расмийлаштирилишида сохта маълумотлар фош бўлган. Аслида қайтарилмаган чипталар буйруқларда кўрсатилиб, янги чипталар бегона шахслар номига қайта расмийлаштирилган. Оқибатда, «Ўзтемирйўлйўловчи» АЖ манфаатларига 69 миллион сўмга яқин зарар етказилган.
Шунингдек, мутахассислар томонидан чиптахоналар ҳисоботлари банк айланма маълумотлари билан солиштирилганда Марғилон темирйўл вокзалида қарийб 299 миллион сўм, Фарғона темирйўл чиптахонасида 66 миллион сўмдан ортиқ камомад аниқланган.
Таъкидланишича, ҳолат юзасидан Жиноят Кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Мавзуга оид
08:53 / 18.04.2026
Чегара ҳудудида қарийб 55 килограмм гиёҳванд модда мусодара қилинди
08:24 / 13.04.2026
ДХХ тезкор тадбири: Қўқонга олиб кетилаётган дорилар тўхтатилди
21:24 / 10.04.2026
АҚШ элчихонаси ЖЧ-2026 чиптаси эгалари учун виза суҳбатига ёзилиш тартибини эълон қилди
20:33 / 10.04.2026