Тошкентда ичида ёш қиз бўлган лифт тормози ишламай, пастга қулагани ҳақида маълумот тарқалди
Янгиҳаёт туманида ичида ёш қизалоқ бўлган лифт тормози ишламай, пастга қулагани тўғрисида хабарлар тарқалди. Туман ҳокимлиги ҳолат юзасидан маълумот берди.
“Янги Дархон” маҳалласи 18-уйдаги лифтда электр токи узилгани, натижада лифт тормози ишламай пастга қулагани, ичида ёш қизалоқ бўлгани ҳақида маълумот тарқалди. Ҳолат бўйича туман ҳокими, туман фавқулодда вазиятлар бўлими, саноат хавфсизлиги ва барча масъуллар ўрганиш ишларини олиб борди.
Саноат хавфсизлиги ходимлари томонидан вазиятга аниқлик киритилганда, лифт электр таъминотидан узилган вақтда генератор ишга тушгани ва қиз пастки қаватга хавфсиз тушгани маълум бўлган. Масъуллар қиз ва унинг оиласи билан суҳбатлашишган. Қизнинг аҳволи яхши ва кайфияти ижобий.
Мавзуга оид
12:50 / 07.11.2024
Тошкентда газ таъминоти ходими 2200 доллар билан ушланди
18:20 / 17.10.2024
Тошкентнинг Янгиҳаёт туманида савдо-кўнгилочар булвари ташкил этилади
19:26 / 03.07.2024
Лифт импорти юзасидан ҳукуматга таклифлар берилган — Рақобат қўмитаси
14:53 / 15.06.2024