Ўзбекистон | 11:34 / 16.12.2023
4956
1 дақиқада ўқилади

Ўзбекистон ва Россия бўлажак олий ва юқори даражадаги тадбирларни муҳокама қилди

Ўзбекистон ташқи ишлар вазирининг ўринбосари Бобур Усмонов Россия ташқи ишлар вазири ўринбосари Михаил Галузин билан онлайн-музокаралар ўтказди.

Фото: Дунё

ТИВ маълумотига кўра, суҳбат чоғида икки томонлама ҳамкорликнинг бугунги ҳолати ва уни янада ривожлантириш истиқболлари муҳокама қилинди, шунингдек, бўлажак олий ва юқори даражадаги тадбирлар жадвали кўриб чиқилди.

Ўзбекистон президентининг жорий йил 5-7 октябр кунлари Россияга ташрифи чоғида эришилган келишувларни амалга оширишга алоҳида эътибор қаратилди.

Томонлар икки мамлакат ўртасидаги кўп қиррали ва ўзаро манфаатли ҳамкорликни янада ривожлантиришга тайёр эканликларини тасдиқладилар.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид