Сизнинг Шри-Ланка Саёҳати бўйича шахсий йўриқномангиз: 2024 йил тренди "дан – гача"
“Asialuxe Travel” Миллий туроператори кетма-кет учинчи йил “Ўзбекистон ҳаво йўллари” миллий авиакомпанияси қанотларида Шри-Ланканинг беқиёс оролига тўғридан тўғри рейсларни йўлга қўйишни режалаштирмоқда. Бу йўналиш Ўзбекистон сайёҳлик майдонига шижоат билан кириб келди ва юртдошларимиз ҳамда хорижлик меҳмонлар орасида катта шуҳрат қозонмоқда.
Агар узоқ вақтдан бери Шри-Ланка сафарини кўзлаб юрган бўлсангиз, “Asialuxe Travel” сизга ушбу мақолани ўқиб чиқишни тавсия қилади. Мақолада мамлакат ва ундаги таътиллар ҳақида энг муҳим саволларга жавоб оласиз.
Шри-Ланка бу - ...
Шри-Ланка табиат ва саргузаштларни севувчилар учун жаннатдир. Оролнинг ҳар бир бурчаги, Бентотанинг олтин қумли пляжларидан тортиб, Нувара Элия яшил чой плантацияларигача, гўзаллик ва осойишталикка тўла.
Шри-Ланка бу - абадий ёз демак. Океандаги ҳаво ҳарорати +26 дан +35 ° C гача бўлиб, намлик 70-80% ни ташкил қилади, океандаги сув ҳарорати кўпинча ҳаводан бир оз совуқроқ бўлади.
Оролнинг жанубий ярми сузиш учун ишлатилади: қишда - ғарбий қисми, ёзда - шарқий қисми. Денгиз ва океан ҳамма жойда илиқ, пляжлар кўпинча қумли, аммо тўлқинлар ва оқимларни ҳисобга олиш керак. Сайёҳлар учун энг машҳур ва мос пляжлар - Унаватуна, Велигама, Мирисса, Канди, Элла ва бошқалар.
Тўғридан тўғри рейслар қачондан бошланади?
Тўғридан тўғри рейслар 2023 йил 30 декабрда бошланиб, 9 мартда якунланади. Парвозлар ҳар ҳафта шанба кунлари амалга оширилади:
• 30.12.2023-06.01.2024
• 06.01.2024-13.01.2024
• 13.01.2024-20.01.2024
• 20.01.2024-27.01.2024
• 27.01.2024-03.02.2024
• 03.02.2024-10.02.2024
• 10.02.2024-17.02.2024
• 17.02.2024-24.02.2024
• 24.02.2024-02.03.2024
• 02.03.2024-09.03.2024
У ерга қандай бориш мумкин?
Албатта, тўғридан тўғри рейсда севимли “Ўзбекистон ҳаво йўллари” лайнерлари қанотларида учишингиз мумкин. Компания ўз меҳмонлари овқатланишига алоҳида эътибор беради - узоқ парвоз давомида улар нафақат тушлик, мазали иссиқ овқат ва ичимликлар, балки сендвич кўринишидаги енгил тамадди ҳамда ширин маффин, чой ёки кофе таклиф қилишади. Шунингдек, турли хил кўнгилочар медиа маҳсулотлари ва лайнер экипажининг алоҳида эътибори ҳам йўловчиларни хурсанд қилади.
Парвоз неча соат давом этади?
Тошкент – Шри-Ланка парвози 6 соат давом этади. Бу вақт ичида борт хизматидан баҳраманд бўлишингиз, қизиқарли филмларни томоша қилишингиз, китоб ўқишингиз ёки оролдаги таътилингиз жадвалини режалаштиришингиз мумкин.
Саёҳат учун нима керак?
Дам олиш масканига учиш учун паспорт, брон қилинган ваучерлар ва авиачипта керак бўлади. Шунингдек, ажойиб ҳордиқ чиқариш учун ижобий кайфият ҳам.
Виза керак бўладими?
Ўзбекистон фуқаролари мамлакатга электрон виза тақдим этгачгина киради. Туроператорлар сиз учун визани турни рўйхатдан ўтказиш пайтида тўлдиради.
Шри-Ланка кимларга тўғри келади?
Орол барчага бирдек мос келадиган турли хил дам олиш форматларини таклиф этади. Катта оилалар, жуфтликлар, дўстлардан иборат шовқинли жамоа ёки ёлғиз саёҳатчилар - ҳар ким ўзининг “ўз” маконини топади, хоҳ у курорт меҳмонхоналари, танҳо бунгаловлар ёки кўплаб зиёфатлар ташкил этиладиган меҳмонхоналар бўлсин.
Қолиш учун энг яхши жой қайси?
Миллий туроператор турли бюджет тоифаларига эга қулай яшаш мумкин бўлган меҳмонхоналар рўйхати билан танишишни таклиф қилади:
30.12.2023-01.06.2024
• VILLA WATUNA 3* 17,6 млн сўмдан бошлаб
• SEA BREEZE GUESTHOUSE UNAWATUNA 3* 18,2 млн сўмдан бошлаб
• COCO ROYAL BEACH RESORT 4* 20,8 млн сўмдан бошлаб
• ANANTAMAA HOTEL TRINCOMALEE 4* 21,1 млн сўмдан бошлаб
• THAPROBAN PAVILION RESORT & SPA 4* 22,3 млн сўмдан бошлаб
• JIE JIE BEACH BY JETWING 4* 23,1 млн сўмдан бошлаб
• CENTARA CEYSANDS RESORT & SPA 5* 24,2 млн сўмдан бошлаб
• JUNGLE BEACH RESORT 5* 25,6 млн сўмдан бошлаб
• SHERATON KOSGODA TURTLE BEACH RESORT 5* 32,8 млн сўмдан бошлаб
Шри-Ланкадаги меҳмонхоналар қандай таомларни таклиф қилади?
Ҳар бир меҳмонхонанинг ўзига хос овқатланиш концепцияси бор - нонушта асосидаги овқатланиш туридан тортиб, “all inclusive”гача.
Сафар мақсадига қараб овқатланиш турини танлаш мумкин. Имкон қадар меҳмонхонадан ташқарида фаол дам олувчи ва оролни кашф этиш истагидаги сайёҳлар нонушта хизматини ёки half board (нонушта + кечки овқат) турини танлашлари мақсадга мувофиқдир.
Оилавий гуруҳлар “full board”ни танлагани маъқул - уч марталик овқатланиш, болалар билан биргаликда дам олувчилар учун “all inclusive” концепцияси идеал ҳисобланади - “all inclusive”да газаклар сони бўйича чеклов бўлмайди.
Болалар билан дам олиш мумкинми?
Шри-Ланкадаги об-ҳаво ва иқлим шароити - илиқ океан, ҳаво ҳароратининг ўзгармаслиги ва кучли тўлқинларнинг йўқлиги болалар билан дам олишга идеал вариантдир. Оролда кўплаб курорт меҳмонхоналарнинг мавжудлиги кичик ёшдаги болалар билан дам олишни қулайлаштиради. Махсус аниматорлар ва шоу дастурлари жажжи меҳмонларни кўнглини олишга, ресторанлар эса уларни кўплаб мазали таомлар билан сийлашга тайёр. Бундан ташқари, кичкинтой сайёҳлар меҳмонхоналар ташқарисида “саргузаштлар”дан баҳраманд бўлишлари мумкин. Asialuxe Travel вариантига кўра, болали оилалар учун энг яхши меҳмонхоналар рўйхати, фойдаланинг:
• CENTARA CEYSANDS RESORT & SPA 5* 24,2 млн сўмдан бошлаб
• HOTEL RIU SRI LANKA 5* 27,8 млн сўмдан бошлаб
• ANANTARA KALUTARA RESORT 5* 40,7 млн сўмдан бошлаб
• ANANTARA PEACE HAVEN TANGALLE RESORT 5* 45,8 млн сўмдан бошлаб
Шри-Ланкада қандай экскурсияларга бориш керак?
Шри-Ланкага ташриф буюрганингизда, бизнинг қисқа рўйхатимиздаги диққатга сазовор жойларни ўтказиб юбормасликка ҳаракат қилинг. Ишонинг, буларнинг бари кўришга арзийди.
• Нувара Элия ва Кандидаги чой плантациялари
• Пиннавела филлар бошпанасида филлар билан учрашув;
• Қироллик ботаника боғи;
• Баланд тоғли Элла шаҳри – тўққиз устунли “осмон кўприги”, “Кичик Одам Ато чўққиси” ва 19 метрли Равана шаршараси;
• Канди шаҳридаги Тиш ёдгорлиги ибодатхонаси;
• Яла ёки Удавалаве миллий боғларида очиқ ҳавода сайр;
• Синҳаража ёмғирли ўрмони: Жанубий Осиёдаги энг катта тропик ўрмон.
Нималарни олиш керак?
Ранг-баранг орол ўзининг ғайриоддий ва фойдали “совғалари” - қимматбаҳо тошлар, зираворлар, чой ва Аюрведа воситалари билан машҳур. Сайёҳлар кўпинча ўзлари билан ёғочдан ясалган эсдалик ҳайкалчалари ва тўқимачилик буюмларини, ароматерапия ва тери ҳамда сочни парвариш қилиш воситалари, хушбўй чойлар ва экзотик мевалар, ёғлар ва зираворларни олиб кетишади. Аммо шуни унутмангки, мамлакатдан олиб чиқиш тақиқланган нарсалар бор бўлиб, уларга катта миқдордаги маҳаллий валюта, ишлов берилмаган қимматбаҳо тошлар, антиқа фил суягидан ясалган буюмлар ва маржонлар киради.
Тур нархига нималар киради?
Тур нархига киради:
• “Ўзбекистон ҳаво йўллари” лайнерларининг қанотларида тўғридан тўғри парвоз;
• Аэропорт – меҳмонхона – аэропорт маршрути бўйича трансфер;
• Танланган меҳмонхона концепциясига мувофиқ турар жой ва овқатланиш;
• Тиббий суғурта.
* нархлар DBL’да бир киши учун кўрсатилган ва эълон қилинган вақтда амал қилади.
Турларни қаердан сотиб олиш мумкин?
Миллий туроператорнинг эксклюзив кенг қамровли тур тўпламларини Asialuxe Travel савдо офисларида ва Ўзбекистондаги барча сайёҳлик агентликларида олиш мумкин.
Тур тўпламларни банд қилишда максимал қулайлик учун Google Play ва AppStoreʼдан Asialuxe Travel мобил иловасини юклаб олишни тавсия этамиз.
Кенг қамровли тур тўпламлар, нархлар ва парвоз шартлари бўйича батафсил маълумотни компания веб-сайтида ёки қуйидаги рақамлар орқали операторлар ёрдамида олиш мумкин: (+998) 71−211−22−22, (+998) 71−201−77−77.
Asialuxe Travel – Сизнинг миллий туроператорингиз.
Сайт: asialuxe.uz
Facebook: asia.luxe.travel
Инстаграм: @asialuxe.travel
Телеграм: t.me/Asialuxe
Телеграм-қайноқ турлар: t.me/asialuxehottours
Реклама ҳуқуқи асосида
Мавзуга оид
17:00 / 27.10.2024
Мальдив – бу ҳамёнбоп! Asialuxe Travel билан ушбу ажойиб оролга тўғридан тўғри рейс билан учамиз
15:00 / 27.09.2024
Бола Анталияда бепул дам олади! Asialuxe Travel куз-қиш йўналишларини эрта банд қилиш афзалликлари ҳақида айтиб беради
15:00 / 24.09.2024
Asialuxe Travel билан янги уфқларни кашф қилинг
15:00 / 19.09.2024