Ўзбекистон сайёҳлар учун Марказий Осиёдаги энг хавфсиз давлат сифатида тан олинди
Қозоғистон эса минтақада сайёҳларга тиббий хизмат кўрсатиш даражаси бўйича энг яхши бўлди.
Ўзбекистон сайёҳлар хавфсизлиги бўйича Марказий Осиёда энг яхши давлат сифатида тан олинди. Қозоғистон эса минтақада сайёҳларга тиббий хизмат кўрсатиш даражаси бўйича энг яхши бўлди. Бу ҳақда сайёҳларни хавфсизлик ва тиббий хизмат билан таъминлашга ихтисослашган International SOS ташкилоти мутахассислари хулоса берди.
Интерактив хавфлар харитасига кўра, Ўзбекистон хавф даражаси паст бўлган давлатлар қаторига киритилган. Мамлакатда зўравонлик даражаси паст, тартибсизликлар ва терактлар кам учрайди, хавфсизлик ва фавқулодда вазиятлар хизматлари самарали, инфратузилма ҳам яхши экани қайд этилган.
Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон ва Туркманистон ўртача хавфли давлатлар гуруҳига киритилган.
Ҳаммаси бўлиб, харита бешта хавф даражасини кўрсатади - кичикдан ўта юқори даражагача.
Сайёҳлар учун дунёдаги энг хавфсиз давлатлар Швейцария, Словения, Дания, Норвегия, Финляндия, Исландия ва Гренландия ороли ҳисобланади. Афғонистон, Украина, Ироқ, Яман, Ливия, Сомали ва Жанубий Судан ўта хавфли деб таснифланган.
International SOS экспертлари дунё мамлакатларини тиббий ёрдамнинг ривожланиш даражаси ва ундан фойдаланиш имкониятлари бўйича ҳам таҳлил қилган. Ушбу кўрсаткичга кўра, минтақадаги вазият Қозоғистонда энг яхши ҳисобланади.
Ўзбекистон, Қирғизистон, Тожикистон ва Туркманистон «юқори хавф» давлатлари саналади. Бу давлатларда шошилинч, тиббий ва стоматологик каби асосий тиббий ёрдам турлари бор. Ихтисослаштирилган ёрдам эса катта шаҳарларда ҳам чекланган. Рецепт бўйича бериладиган сифатли дори-дармонлар йўқ бўлиши мумкин. Озиқ-овқат ёки сув орқали юқадиган инфекциялар тез-тез учрайди.
International SOS соғлиқни сақлаш ва хавфсизлик хизматлари бўйича дунёдаги етакчи компания ҳисобланади. Унда 90 мамлакатда жойлашган хавфсизлик, тиббиёт, логистика ва рақамли технологиялар бўйича 13 минг нафар мутахассис ишлайди.
Мавзуга оид
23:32 / 13.11.2024
Флоренция «ҳаддан зиёд туризм»га қарши кураш бўйича янги чоралар қабул қилди
21:49 / 04.11.2024
Ўзбекистонликлар 2024 йилда Қозоғистонда энг кўп пул сарфлаган хорижликлар қаторига кирди
10:26 / 03.11.2024
Ўзбекистонга хориждан келган сайёҳлар сони маълум қилинди
22:45 / 24.10.2024