Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Россияда фуқаролар жамғармалари «иқтисодий ривожланиш» учун жалб қилиниши мумкин
Россия молия вазири Антон Силуанов фуқароларнинг жамғармаларини «иқтисодий ривожланиш учун манба сифатида фойдаланиш мумкин бўлган яхши ресурс» деб ҳисоблайди. Гап 40 триллион рублдан ортиқ депозитлар ҳақида бормоқда.
Россия Молия вазирлиги фуқароларнинг жамғармаларидан «молиявий суверенитетни таъминлаш», молия бозори барқарорлигини сақлаш ва иқтисодий ривожланишга эришиш учун фойдаланиш ниятида. Вазирлик раҳбари Антон Силуанов Стратегик ривожланиш ва миллий лойиҳалар бўйича кенгаш йиғилишида гап фуқароларнинг «ё аҳоли қўлида бўлган ёки фаол инвестиция дастурларида иштирок этмайдиган» молиявий ресурслари ҳақида кетаётганини айтди, бундай депозитларнинг умумий миқдори 40 триллион рублдан ортиқ, деб ёзади 22 декабр, жума куни The Moscow Times.
Силуановнинг сўзларига кўра, «давлат фуқароларни ўз жамғармаларини янги жамғарма ва инвестиция воситаларига йўналтиришга ундайди».
«Фуқароларнинг жамғармалари - яхши ресурс»
Антон Силуанов фуқароларнинг шахсий жамғармаларини ҳам «фуқаролар учун даромад келтириши», ҳам «иқтисодий ривожланиш манбайи сифатида фойдаланилиши» мумкин бўлган «яхши ресурс» деб атади.
Росстат маълумотларига кўра, 2023 йил июл ойи охирида Россия фуқаролари 60,2 триллион рубл омонатларга эга бўлган, уларнинг тўртдан уч қисми банкларда депозитда бўлган: 39,8 триллион рубл рублда ва 4,2 триллион рубл хорижий валютада, деб ёзади The Moscow Times нашри. Яна 16,2 триллион рубл нақд пул кўринишида жамғарилган бўлиб, шундан 11 триллион рубл Россия валютасида, 5 триллиондан ортиғи хорижий валютада. Украинада уруш бошланганидан бери бундай жамғармалар ҳажми деярли 2 триллион рублга ошди.
2024 йилда Россия бюджетидаги ҳарбий харажатлар улуши совет давридан бери рекорд даражага етади - 10,775 триллион рубл, яъни деярли 30 фоизга. Шу билан бирга, миллий иқтисодиётни қўллаб-қувватлаш учун бюджет харажатларини 6 фоизга (4,125 триллион рублдан 3,889 триллион рублгача), 2025 йилда эса яна 16 фоизга (3,248 триллион рублгача) қисқартириш режалаштирилган.
Мавзуга оид
18:39 / 24.02.2026
«Волонтёрликни қўллаб-қувватлаш» жамғармаси ташкил қилинади
21:46 / 31.12.2025
Ижтимоий соҳа муассасаларини қуриш ва таъмирлаш жамғармаси ташкил этилади
08:36 / 27.12.2025
Ҳукумат захира жамғармаси ва мақсадли жамғармалар трансфертлари қайта белгиланади
09:07 / 11.12.2025