Жаҳон | 09:49 / 25.12.2023
4050
2 дақиқада ўқилади

SpaceX орбитага бундесвернинг иккита разведка сунъий йўлдошини юборди

Жанубий Калифорниядан орбитага учирилган SARah 2 ва SARah 3 бундесвернинг радиолокацион разведка кучларини тўлдиради.

Фото: Getty Images

Германия қуролли кучлари (бундесвер) коинотдаги иштирокини кенгайтирмоқда. 24 декабр, якшанба куни Американинг SpaceX компанияси томонидан яна иккита радиолокацион разведка сунъий йўлдоши – SARah 2 ва SARah 3 коинотга учирилди

Falcon 9 ракета ташувчиси маҳаллий вақт билан соат 05:11 да (Тошкент вақти билан 18:11) Калифорния жанубидаги Ванденберг ҳарбий-ҳаво базасидан ҳавога кўтарилди. Бир мунча вақт ўтгач, SpaceX қурилмалар жойлашувини тасдиқлади.

Бундесвернинг бошқа сунъий йўлдошлари 

ГФР Қуролли кучларида Германиянинг Европа ва Яқин Шарқдаги қизиқишлари бўлган ҳудудларни қамраб олиш учун геостационар орбитада иккита сунъий йўлдоши, шунингдек, Ер паст орбитасида олтита сунъий йўлдоши бор, деб аввалроқ Tagesspiegel нашрига бундесвер космик қўмондонлиги қўмондони генерал-майор Михаэл Траут маълум қилган эди.

SARah разведка гуруҳининг биринчи сунъий йўлдоши орбитага 2022 йил июн ойида чиқарилган. Унинг қурилмалари 2006-2008 йилларда орбитага чиқарилган ҳамда маълумотларни қабул қилиш ва узатиш имкониятлари эскириб қолган SAR-Lupe тизимининг бешта сунъий йўлдошини алмаштиради. 

Мавзуга оид