Ўзбекистон | 13:16 / 26.12.2023
1221
2 дақиқада ўқилади

Ўзбекистон 6 та соҳада Ҳиндистон технологиялари ва сармояларини жалб қилмоқчи 

Ўзбекистон элчихонаси ходимлари Ҳиндистон Савдо ва саноат вазирлигида музокаралар ўтказди.

Фото: Дунё АА

"Дунё" хабарига кўра, мулоқот чоғида Ўзбекистонда амалга оширилаётган кенг қамровли ислоҳотлар, хорижий давлатлар ишбилармон доиралари вакиллари билан йўлга қўйилган ҳамкорлик лойиҳалари, инвестициявий фаолият учун яратилган қулай муҳит, тақдим этилаётган имтиёзлар ва преференциялар, республика саноат ва экспорт салоҳияти ҳақида батафсил маълумот тақдим этилди.

Ўзбекистон фармацевтика, тўқимачилик, чарм-пойабзал саноати, ахборот технологиялари, соғлиқни сақлаш, таълим ва бошқа соҳаларда Ҳиндистон технологиялари, инновацион ечимлари, сармоялари, билим ва кўникмаларини жалб қилишдан манфаатдорлиги таъкидланди, ушбу йўналишдаги муносабатларни янада фаоллаштириш истиқболлари урғуланди.

Ҳиндистон Савдо ва саноат вазирлиги бош бошқармаси бошлиғи Маниш Чадҳа ўзаро савдо айланмаси ҳажми йилдан йилга ўсаётганига қарамасдан, ҳали фойдаланилмаган салоҳият улканлигини қайд этди. Шу боис Деҳли икки мамлакат ўртасидаги товарлар ҳаракатини жонлантириш, жумладан, Ўзбекистонда етиштириладиган мева-сабзавотлар ва қуритилган мевалар, ишлаб чиқариладиган минерал ўғитлар, ипак, чарм-пойабзал ва бошқа саноат маҳсулотларини ҳинд бозорига изчил кириб келиши бўйича чора-тадбирлар кўраётганини маълум қилди.

Учрашув доирасида Ўзбекистон-Ҳиндистон Савдо-иқтисодий ва илмий-техник ҳамкорлик бўйича ҳукуматлараро комиссиясининг навбатдаги йиғилишини ўтказиш билан боғлиқ ташкилий масалалар юзасидан ҳам фикр алмашилди.

Мавзуга оид

Эълонлар

"Ўзбекинвест" компанияси томонидан "Яшил макон" умуммиллий дастури доирасида Қибрай туманида боғ яратилди

Iteca Exhibitions: 2024-йилда Ўзбекистоннинг иқтисодий ўсиши ва халқаро эътирофи драйвери

BI GROUPʼдан 25% гача чегирма билан бизнес класс хонадонлар

Орзуни амалга ошириш фурсати етди: саёҳат учун муносиб маскан

Янгиланган Open билан харидлар янада қулайроқ!

Synergy PharmCo Gricar Chemical SRL Италия фармацевтика заводи билан ҳамкорликни мустаҳкамламоқда