17:38 / 27.12.2023
94788

29 декабр куни Ўзбекистонда қор ёғиши кутилмоқда

2023 йилнинг сўнгги кунлари республикада қандай об-ҳаво кузатилади?

Фото: Kun.uz

«Ўзгидромет» 29-31 декабр кунлари учун об-ҳаво прогнозини эълон қилди. Ўзбекистоннинг аксарият қисмида 29 декабр куни ёмғир қорга айланиши кутилмоқда. 

Тошкент, Самарқанд, Жиззах ва Сирдарё вилоятларида ҳаво бироз булутли бўлади, 29 декабрда баъзи жойларда ёмғир ёғади, қорга айланиши мумкин. 30–31 декабрда ёғингарчилик кутилмайди, баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Ғарбий шамол йўналишини ўзгартириб, шарқдан 7–12 метр/сония тезликда эсади, 29 декабрда баъзи жойларда 17–22 метр/сониягача кучайиши мумкин. Ҳарорат 29 декабрда кечаси ва кундузи +2...+7 даража; 30–31 декабрда кечаси 0...–5 даража, 30 декабр куни кундузи +2...+7 даража, 31 декабр куни кундузи +4...+9 даража бўлади.

Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида ҳаво бироз булутли бўлади, 29 декабрда баъзи жойларда ёмғир ёғади, қорга айланиши мумкин. 30–31 декабрда ёғингарчилик кутилмайди, баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Ғарбий шамол йўналишини ўзгартириб, шарқдан 7–12 метр/сония тезликда эсади, 29 декабрда баъзи жойларда 17–22 метр/сониягача кучайиши мумкин. Ҳарорат 29 декабрда кечаси ва кундузи +2...+7 даража; 30–31 декабр кунлари кечаси 0...–5 даража, кундузи +2...+7 даража бўлади.

Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида ҳаво бироз булутли бўлади, 29 декабрда баъзи жойларда ёмғир ёғади, қорга айланиши мумкин. 30–31 декабрда ёғингарчилик кутилмайди, баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Ғарбий шамол йўналишини ўзгартириб, шарқдан 7–12 метр/сония тезликда эсади, 29 декабрда баъзи жойларда 17–22 метр/сониягача кучайиши мумкин. Ҳарорат 29 декабрда кечаси ва кундузи +5...+10 даража; 30–31 декабр кунлари кечаси –3...+2 даража, 30 декабр куни кундузи +3...+8 даража, 31 декабр куни кундузи +5...+10 даража бўлади. 

Бухоро ва Навоий вилоятларида ҳаво бироз булутли бўлади, 29 декабрда баъзи жойларда ёмғир ёғади, қорга айланиши мумкин. 30–31 декабр кунлари ёғингарчилик кутилмайди. 29–30 декабр кунларида баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Ғарбий шамол йўналишини ўзгартириб, шарқдан 7–12 метр/сония тезликда эсади, 29 декабрда баъзи жойларда 17–22 метр/сониягача кучайиши мумкин. Ҳарорат 29 декабрда кечаси ва кундузи +3...+8 даража; 30 декабрда кечаси 0...–5 даража, кундузи +2...+7 даража; 31 декабрда кечаси –2...–7 даража, кундузи +4...+9 даража бўлади.

Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. 29–30 декабр кунларида баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Шамол шарқдан 7–12 метр/сония тезликда эсади, 29 декабрда баъзи жойларда 17–22 метр/сониягача кучайиши мумкин. Ҳарорат 29 декабрда кечаси 0...–5 даража, кундузи 0...+5 даража; 30–31 декабр кунлари кечаси –4...–9 даража, 30 декабр куни кундузи 0...+5 даража, 31 декабр куни кундузи +2...+7 даража бўлади.

Республиканинг тоғли ҳудудларида ҳаво бироз булутли бўлади, 29 декабрда вақти-вақти билан қор ёғади, 30–31 декабр кунлари ёғингарчилик кутилмайди. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Ғарбий шамол йўналишини ўзгартириб, шарқдан 7–12 метр/сония тезликда эсади, 29 декабрда баъзи жойларда 15–20 метр/сониягача кучайиши мумкин. Ҳарорат 29 декабрда кечаси ва кундузи 0...–5 даража; 30–31 декабр кунлари кечаси –7...–12 даража, кундузи 0...–5 даража бўлади.

Top