Ўзбекистон | 13:00 / 28.12.2023
5878
5 дақиқада ўқилади

UZTELECOM: Зафарли ютуқлар ва янги марралар йили

Фото: UZTELECOM

2023 йил UZTELECOM учун ўзига хос ютуқлар ва инкор этиб бўлмайдиган ўсиш даври бўлиб, Ўзбекистон телекоммуникациялари тарихида унутилмас из қолдирди. Сизни компаниянинг барча ютуқларини биргаликда кўриб чиқишга таклиф қиламиз.

2023 йил давомида UZTELECOM томонидан республика бўйлаб 60 минг километрдан ортиқ оптик толали алоқа линиялари ётқизилиб, умумий узунлиги 227 минг километрдан кўпроққа кенгайтирилди. Шу билан бирга, аҳолига юқори тезликдаги интернет хизматларини кўрсатишга мўлжалланган қурилмаларнинг умумий сиғими 4,8 миллиондан ортиқ портгача оширилди. Ушбу муҳим қадамлар 100% ижтимоий соҳа объектларини, 92% аҳоли пунктларини, жумладан, республикамизнинг энг чекка ҳудудларини ҳам юқори тезликдаги интернет тармоғидан фойдаланишни таъминлади.

Жорий йилда UZTELECOM Интернет провайдерларга ўзининг илғор инфратузилмасини тақдим этиш дастурини (VISP) ишга тушириб, улар учун янги имкониятлар эшигини очди. Бундай ҳамкорлик провайдерларни ўз инфратузилмаларига сармоя киритиш заруратидан халос қилади ва уларга UZTELECOMʼнинг ишончли ва замонавий техник базасига таянган ҳолда ўз абонентларига хизмат кўрсатишни яхшилашга эътибор қаратиш имконини беради.

Тармоқни модернизация қилиш ва кенгайтириш:

2023 йил бошида компания мобил алоқа тармоғини модернизация қилиш бўйича кенг кўламли лойиҳани бошлади. Лойиҳа доирасида UZTELECOM Ўзбекистон бўйлаб 6000 дан ортиқ янги таянч станцияларини ишга туширди ва янгилади. Бу Компания абонентлари учун мобил алоқанинг максимал барқарорлиги ва тезлигини таъминлади. Масалан, биргина Самарқанд шаҳрида 1000 дан ортиқ янги таянч станциялари ишга туширилди. Ушбу лойиҳанинг энг муҳим ютуқларидан бири сифатида Тошкент ва Самарқанд шаҳарларида 5G тармоғининг кенг қамрови билан таъминланганлигини айтиш мумкин. Мобил тармоқнинг техник имкониятларини янгилаш ишлари давом этмоқда.

Бундан ташқари, 2023 йил декабр ойида UZTELECOM VoLTE технологиясини босқичма-босқич жорий қилишни бошлади.

VoLTE юқори аниқлик ва тармоқ ресурсларидан самарали фойдаланишни таъминлаш орқали янада сифатли овозли қўнғироқ тажрибасини яратади.

Ҳозирда республика бўйлаб ушбу технологияни ривожлантириш бўйича ишлар давом этмоқда ва тез орада ҳар бир аҳоли VoLTE орқали овозли қўнғироқларни амалга ошириши мумкин бўлади.

Қайд этиш жоизки, модернизация лойиҳаси фаолиятимизни янада ривожлантириш, мобил алоқа тармоғи қамрови даражасини кенгайтириш ва шу орқали кўрсатилаётган хизматлар сифатини ошириш имконини берди.

Компания абонентлари бу яхшиланишларни кўриб, Ўзбекистондаги барча компаниялар орасида кетма-кет учинчи йил ўз бренди туфайли етакчилик мавқеини сақлаб келаётган UZTELECOM брендига ишонишади. 2023 йилда “Йил бренди” танловида “Алоқа” йўналишидаги ғалаба бунинг яна бир тасдиғи бўлди.

Ўтказилган тадқиқотлар UZTELECOM томонидан кўрилган чоралар самарадорлигини тасдиқлайди. Компания Ookla компанияси томонидан ўтказилган мустақил баҳолаш натижаларига кўра 2023 йилнинг 1- ва 2-чоракларида Ўзбекистондаги “Энг тезкор мобил тармоқ” деб топилди. 5G таъминоти учун нуфузли LEAD Awards мукофотига сазовор бўлганлиги ҳам муносиб эътирофдир. Берлин (Германия) шаҳрида бўлиб ўтган GCCM Europe 2023 маросимида UZTELECOM “МДҲ мамлакатлари 2023 йилги минтақавий оператори” унвонига сазовор бўлди.

Бу йил UZTELECOM жамоасининг машаққатли меҳнати ва тинимсиз ҳаракатларининг самараси юқори бўлди. Компания нафақат инновацион технологияларни тақдим этишга, балки абонентлари учун ажойиб тажриба яратишга ҳам интилди. Буни BARAKALI MILLION акцияси ҳам тасдиқлайди, унинг доирасида 170 дан зиёд абонентларга қувонч улашди. Акциянинг умумий соврин жамғармаси 1 000 000 000 сўмни ташкил этди. BARAKALI MILLION акцияси ўз ғолибларининг энг эзгу орзуларини рўёбга чиқарди. Шундай қилиб, бош соврин – 200 000 000 сўмни қўлга киритган биринчи ғолиб икки орзусини амалга оширди: ота-онасини зиёратга жўнатиб, Нукусдан уй сотиб олди.

Абонентларга миннатдорлик:

Бу фақат бошланиши. Компания ишонч билдирган абонентларига чуқур миннатдорлик билдиради. Келгуси йилда UZTELECOM янги марралар сари интилади ва янада яхши хизматларни тақдим этади!

UZTELECOM – доимо сизга яқин бўлган оператор.

UZTELECOM ижтимоий тармоқлари: utc.uz/scl

MyUztelecom мобил иловаси: AppStoreGooglePlay

Bot: utc_uzbot

Texник қўллаб-қувватлаш: utc.uz/00e17

Cаll-марказ: 1099

Реклама

Мавзуга оид