Ўзбекистон | 09:10 / 01.01.2024
6466
1 дақиқада ўқилади

Ўзбекистон ва Қозоғистон 2024 йил учун режаларни муҳокама қилди

Ўзбекистон ва Қозоғистон ТИВ раҳбарлари телефон орқали мулоқот чоғида ўтган йил давомида икки томонлама алоқаларда эришилган натижаларни сарҳисоб ва келаётган 2024 йил учун режаларни муҳокама қилди.

Фото: ТИВ

Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов Қозоғистон бош вазири ўринбосари - ташқи ишлар вазири Мурат Нуртлеу билан телефон орқали мулоқот қилди.

«Ҳамкасбим Қозоғистон бош вазири ўринбосари - ташқи ишлар вазири Мурат Нуртлеу жаноблари билан телефон орқали суҳбатимиз чоғида йил давомида эришган натижаларимизни сарҳисоб ва келаётган 2024 йил учун режаларимизни муҳокама қилдик, - деб ёзди Ўзбекистон ТИВ раҳбари ўзининг Telegram-каналида. - Ўтган йил мобайнида икки томонлама алоқаларимизда кўплаб ютуқларга гувоҳ бўлдик ва келгуси йилда бундан ҳам кўпроғини кутмоқдамиз».

Шу йил 17 август куни Тошкентда Ўзбекистон ва Қозоғистон ТИВ раҳбарларининг икки томонлама самарали музокаралари бўлиб ўтган эди. Музокаралар якунида вазирлар Ўзбекистон ва Қозоғистон ташқи ишлар вазирликлари ўртасида 2024-2025 йилларга мўлжалланган ҳамкорлик дастурини имзолади.

Мавзуга оид