Ўзбекистон | 11:06 / 05.01.2024
5313
2 дақиқада ўқилади

6 январ куни ҳарорат 20 даражагача кўтарилади

«Ўзгидромет» 6 январ, шанба куни учун об-ҳаво прогнозини эълон қилди.

Фото: Kun.uz

Тошкент шаҳри. Ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 3-8 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси +4...+6 даража, кундузи +16...+18 даража бўлади.

Қорақалпоғистон Республикаси, Хоразм вилояти. Ҳаво бироз булутли бўлади, куннинг иккинчи ярмида баъзи жойларда бироз ёмғир ёғиши мумкин. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси -2...+3 даража, кундузи +5...+10 даража бўлади.

Бухоро ва Навоий вилояти. Ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси +0...+5 даража, кундузи +14...+19 даража бўлади.

Тошкент, Сирдарё, Самарқанд, Жиззах вилоятлари. Ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси +2...+7 даража, кундузи +14...+19 даража бўлади.

Қашқадарё ва Сурхондарё вилояти. Ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси +5...+10 даража, кундузи +15...+20 даража бўлади.

Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятлари. Ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 5-10 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси -2...+3 даража, кундузи +10...+15 даража бўлади.

Республиканинг тоғли ҳудудлари. Ҳаво бироз булутли бўлади, баъзи жойларда бироз ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлиши мумкин. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси +0...+5 даража, кундузи +8...+13 даража бўлади.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид