Қирғизистонда «Вагнер» жангчиси қамоқ жазосига ҳукм қилинди
27 ёшли қирғизистонлик Украинадаги урушда қатнашгани учун беш йилга озодликдан маҳрум этилди.
Қирғизистоннинг Норин вилоят суди Қирғизистон фуқароси Бекназар Боругул ўғлини «Вагнер» ХҲК таркибида Украинадаги урушда қатнашгани учун беш йилга озодликдан маҳрум қилди. 7 декабр куни шундай қарор қабул қилингани 4 январ, пайшанба куни бўлиб ўтган судда маълум қилинди. Норин вилоятида яшовчи 27 ёшли фуқаро 2023 йил август ойида Қирғизистонга қайтганидан уч ҳафта ўтиб қўлга олинган.
Мамлакат Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси хабарига кўра, ушбу шахсга нисбатан «Қирғизистон Республикаси фуқаросининг хорижий давлат ҳудудидаги қуролли можароларда ёки ҳарбий амалиётларда иштирок этиши ёки террорчилик ҳаракати содир этиш бўйича тайёргарликдан ўтиши» моддаси бўйича иш олиб борилмоқда.
Қирғизистонда Украинадаги урушда қатнашиш бўйича иккинчи жиноий иш
Тергов маълумотларига кўра, Россияда қамоқ жазосини ўтаётган маҳбусларни оммавий ёллаш чоғида Қирғизистон фуқароси 2022 йил 1 ноябрда хусусий ҳарбий компанияга аъзо бўлган. У «Семиглавый» чақирув белгисини олди ва «Вагнер» ХҲКнинг бир қатор медаллари, шу жумладан Бахмут эгаллангани учун, шунингдек, Россия Федерациясининг давлат мукофоти - «Жасорат учун» медали билан тақдирланди.
Қирғизистонда Украинадаги жанговар ҳаракатларда иштирок этиш юзасидан иккинчи марта жиноий иш қўзғатилмоқда. 2023 йилнинг май ойида 31 ёшли Асқар Қубаничбек ўғли 10 йилга озодликдан маҳрум этилган, бироқ Олий суд аввалги инстанциялар қарорларини бекор қилиб, ишни туман судига янгидан кўриб чиқиш учун юборган.
Мавзуга оид
22:01 / 12.11.2024
Қирғизистонда ҳокимиятни эгаллашга тайёргарлик кўрган етти киши қўлга олинди
16:44 / 11.11.2024
Саудия тараққиёт жамғармаси Қирғизистонда 38 та мактаб қуриб беради
17:21 / 06.11.2024
Туркий давлатлар ташкилоти саммитида 8 та ҳужжат имзоланди
21:34 / 05.11.2024