АҚШ Вакиллар палатаси спикери Украина бўйича позицияни тушунтирди
Жеймс Майкл Жонсон Киевга бериладиган янги ёрдам траншига қарши овоз бериб, Оқ уйга сигнал юборди. Вашингтон Украина бўйича стратегияни Америка халқига тушунтирмаяпти, деб ҳисоблайди республикачи-сиёсатчи.
АҚШ Конгресси Вакиллар палатаси спикери Жеймс Майкл Жонсон қарийб икки йилдан бери Россия ҳужумини қайтараётган Украинага янги ҳарбий ёрдамни қўллаб-қувватлашдан бош тортганини тушунтирди. Траншга қарши овоз бериш билан республикачи сиёсатчи Оқ уйга сигнал юборди, бу украиналикларни қўллаб-қувватлашга қатъийлик йўқлигини англатмайди, деди Жонсон 7 январ, якшанба куни эфирга узатилган CBS медиакомпаниясига берган интервюсида.
Оқ уйнинг хатти-ҳаракати Америка халқига тушунарли эмас, деб ҳисоблайди республикачи. «Украинадаги якуний босқич қандай? Бизнинг стратегиямиз нима? Мақсад нима?» — деб савол берди Конгресс қуйи палатаси спикери. Бундан ташқари, Жонсон АҚШ расмийлари транш маъқулланса, маблағларнинг тўғри сарфланишини қандай назорат қилмоқчи экани билан қизиқди.
Сиёсатчи мамлакат давлат қарзи тарихда биринчи марта 34 триллион доллардан ошганини таъкидлади. Киевга ёрдамга пул жўнатиш учун Вашингтон «аслида уни бошқа жойдан қарзга олиши кераклигини билдиради», деб тушунтирди республикачи. «Биз эркинлик тарафдоримиз. Лекин буни молиялаштираётган одамлар олдида жавобгармиз», деди Жонсон. Унинг қўшимча қилишича, Вашингтондан ёзма равишда очиқ ва шахсий тарзда жавоб сўраган, аммо уринишлар самарасиз бўлган.
Конгрессдаги қонун чиқарувчилар Украинага янги ёрдам бўйича ҳалигача келишолмади
АҚШнинг Украинага ҳарбий ёрдамини янгидан молиялаштириш фақат Конгресснинг розилиги билан амалга ошиши мумкин. Бироқ Демократлар ва Республикачилар партиялари бу масалада ҳали консенсусга эриша олмади.
Оқ уй Киевга ёрдам бериш учун 61,3 миллиард доллар сўрамоқда. Республикачилар ички муаммоларни ҳал қилиш - АҚШнинг Мексика билан чегарасини мустаҳкамлаш ва ноқонуний миграция кўламини чеклаш учун қўшимча маблағ ажратмасдан туриб, бу транш бўйича келишиб олишдан бош тортмоқда.
Мавзуга оид
09:15
АҚШ Сурияда эронпараст гуруҳлар объектларига зарба берди
07:50
Германияда Украинага ҳарбий ёрдам кўрсатиш ғоясини қўллаб-қувватлаш пасаймоқда
17:58 / 11.11.2024
Британия ва Франция Байденни Украина Storm Shadow ракеталаридан фойдаланишига рухсат беришга кўндирмоқчи
16:42 / 11.11.2024