Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Айрим маҳсулотларни сақлашда хавфсизлик хулосасисиз ишлаганлик учун жарима белгиланади
“Лицензиялаш, рухсат бериш ва хабардор қилиш тартиб-таомиллари тўғрисида”ги қонунга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақидаги ҳужжат лойиҳаси эълон қилинди.
Қонун лойиҳаси билан “Лицензиялаш, рухсат бериш ва хабардор қилиш тартиб-таомиллари тўғрисида”ги қонунга ўзгартириш ва қўшимчалар киритилмоқда.
Улар:
- рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжат рўйхатига “Ёниш ва портлаш хавфи юқори бўлган кимёвий моддаларни (маҳсулотларни) сақлаш учун объектнинг (омборнинг) ёнғин ва саноат хавфсизлиги талабларига мувофиқлиги юзасидан хулоса” қўшилмоқда;
- “Ёниш ва портлаш хавфи юқори бўлган кимёвий моддаларни (маҳсулотларни) сақлаш учун объектнинг (омборнинг) ёнғин ва саноат хавфсизлиги талабларига мувофиқлиги юзасидан хулоса”сиз фаолиятни (ҳаракатни) амалга оширганлик ёки мазкур хулосани қалбаки ҳужжатлардан фойдаланган ҳолда олганлик учун жарималар миқдори белгиланмоқда;
- фойдаланиладиган бино ва иншоотлар санитария-эпидемиологик ҳамда ёнғин хавфсизлиги талабларига мувофиқ бўлмаганда, лицензия беришни рад этиш мумкин эмаслигини белгиловчи норма чиқариб ташланмоқда.
Мавзуга оид
10:45 / 17.06.2026
Муддати ўтган маҳсулотларни сотганлик учун жарималар оширилиши мумкин
11:49 / 20.05.2026
5 минг сўмлик колбасалар: огоҳлантириш ва жарима етарли чорами?
09:10 / 19.05.2026
Лифт хавфсизлигини баҳолаш тизими учун янги тартиб жорий этилмоқда
18:55 / 15.05.2026