АҚШ Ироқдан қўшинларини олиб чиқиш ниятида эмас
Аввалроқ Ироқ ҳукумати АҚШ бошчилигидаги коалиция кучларининг мамлакатда қолишига барҳам берилишини маълум қилганди.
АҚШ ўз Қуролли кучлари контингентини Ироқдан олиб чиқишни режалаштирмаяпти. Бу ҳақда АҚШ Мудофаа вазирлиги матбуот котиби Патрик Райдер маълум қилди.
Аввалроқ Ироқ расмийлари «АҚШ бошчилигидаги коалиция кучларининг мамлакатда бўлишига барҳам берилишини» маълум қилганди.
«Ҳозирча мен (қўшинларни олиб чиқиш бўйича) ҳеч қандай режалар ҳақида билмайман», деди Райдер.
Унинг сўзларига кўра, Қўшма Штатлар ИШИД террор ташкилотига қарши кураш доирасида яратилган Inherent Resolve Operations (CJTF-OIR) гуруҳига «алоҳида эътибор» беришда давом этмоқда.
Пентагон вакилининг қайд этишича, АҚШ ҳарбийлари айнан Ироқ ҳукуматининг таклифига биноан минтақада жойлашган.
Аввалроқ Ироқ пойтахти Бағдодда АҚШ ҳаво ҳужуми оқибатида шиаларнинг «Ан-Нужаба» ҳаракати қўмондонларидан бири Абу Тақво ас-Саидий ўлдирилган эди. «Ан-Нужаба» эронпараст «Ҳашд аш-Шабий» ташкилоти билан алоқадорлиги таъкидланмоқда.
Ироқ ҳукумати ҳужумда АҚШ бошчилигидаги коалицияни айблади.
Ироқ бош вазири Муҳаммад Шиа ас-Суданий бу зарбани қоралаб, «Ҳукумат коалиция кучларини чиқариб юбориш бўйича икки томонлама комиссия тузиш жараёнида», деган эди.
Мавзуга оид
23:20 / 13.11.2024
Полшада АҚШнинг ракетага қарши мудофаа базаси очилди
22:44 / 13.11.2024
Трамп маъмуриятида Украина бўйича махсус вакил бўлади — ОАВ
22:14 / 13.11.2024
Трамп лавозим тақсимламоқда: Пентагон журналистга, Маскка янги департамент
15:44 / 13.11.2024