Ўзбекистон | 21:51 / 09.01.2024
6216
2 дақиқада ўқилади

Президент бозорларни туристлар учун жозибадор масканга айлантириш бўйича дастлабки лойиҳалар билан танишди 

Шавкат Мирзиёев 9 январ куни савдо ва хизматларни ривожлантириш, туризм ва маданият масканларини барпо этишга оид тақдимотлар бўйича йиғилиш ўтказди. 

Жумладан, Қашқадарё вилоятининг Шаҳрисабз туманидаги Мираки, Тошкент вилоятининг Паркент туманидаги Нуробод ва Кумушкон ҳудудларида замонавий дам олиш масканларини барпо этиш лойиҳалари тақдим этилди. 

Шунингдек, Қашқадарёдаги Майданак тоғ масканида енгил конструкцияли хостеллар қуриш, мавжуд биноларни савдо ва хизматларга қайта ихтисослаштириш, ҳудудни ободонлаштириш лойиҳалари муҳокама этилди. 

Шу билан бирга, тақдимотда тарихий шаҳарлардаги бозорларни туристлар учун жозибадор масканларга айлантириш бўйича дастлабки лойиҳалар намойиш қилинди. 

«Бозорларимизнинг ўзига хос жиҳатларини сақлаб қолган ҳолда уларни юртимизнинг «ташриф қоғози»га айлантириш керак. Озиқ-овқат, кийим-кечак, заргарлик дўконлари, ошхоналар, кўнгилочар масканлар ҳамоҳанг бўлиши, харидорлар ва туристларни ўзига жалб қилиши зарур», деди Шавкат Мирзиёев. 

Бу борада Туркия ва араб мамлакатлари тажрибасини ўрганиш, лойиҳалаштиришга хорижий мутахассисларни таклиф этиш муҳимлиги айтиб ўтилди. 

Тақдимотда Тошкент, Самарқанд, Бухоро ва Хива каби туризм марказларида қурилиши режалаштирилаётган бозорлар ҳақида ҳам ахборот берилди. Давлат раҳбари уларда ҳам ҳудудий колоритни акс эттириш, туристлар учун кенгроқ шароит яратиш бўйича кўрсатмалар берди. 

Тақдимотда Тошкент давлат циркини таъмирлаш, соҳа учун кадрлар тайёрлашда таълим ва амалиётни уйғунлаштириш мақсадида 300 ўринли ўқув биносини барпо этиш режалари муҳокама қилинди. 

Давлат раҳбари лойиҳаларни такомиллаштириш ва сифатли қуриш юзасидан қўшимча кўрсатмалар берди.

Мавзуга оид

Эълонлар

“Uzbekinvest"да глобал иқтисодий трендлар муҳокамасига бағишланган Илмий-амалий кенгашнинг биринчи йиғилиши бўлиб ўтди

Шаржада ўтказилган Халқаро олимпиадада "Al-Jabr" мактаби ўқувчилари юқори натижаларга эришди

Келажак учун битим: MARS IT School болалар учун IТ-таълимни ривожлантиришнинг янги босқичига чиқяпти

Орзуни амалга ошириш фурсати етди: саёҳат учун муносиб маскан

Кузги Будапешт: жўшқин, қизиқарли ва ранг-баранг кайфият маскани