Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Суперкомпютер Ўзбекистоннинг Осиё кубогида чемпион бўлиш имкониятини баҳолади
12 январ кунидан Қатарда старт оладиган Осиё кубоги-2023 баҳслари олдидан Opta статистик портали суперкомпютер ёрдамида миллий жамоаларнинг чемпионлик имкониятларини баҳолади.
Унга кўра, Осиё чемпиони бўлиш учун асосий даъвогар сифатида Япония келтирилган. «Самурайлар»нинг бош совринга эга чиқиш имконияти 24,6 фоизга баҳоланган.
Иккинчи ўриндан Жанубий Корея жой олган бўлиб, Сон Ҳён Мин етакчилигидаги корейсларнинг имконияти 14,3 фоизга баҳоланган.
Учинчи ўриндан Эрон жой олган бўлиб, форсларнинг имконияти – 11,2 фоизга баҳоланган.
Гуруҳдошимиз Австралия ва Саудия Арабистони миллий жамоалари бу борада бешликка киритилган.
Opta статистик портал суперкомпютери Ўзбекистон миллий жамоасининг Осиё кубогини қўлга киритиш имкониятини 2,5 фоизга баҳолаган бўлиб, Сречко Катанец шогирдлари бу рейтингда 8-поғонада қайд этилган.

Турнирда ғолиб бўлиш учун имконияти деярли йўқ дея баҳоланган жамоалар – Ҳонгконг (0,1 %), Индонезия (0,2 %), Малайзия (0,2 %) ва Қирғизистон (0,1 %) сифатида кўрсатилган.
Маълумот ўрнида, Ўзбекистон гуруҳда Сурия, Ҳиндистон ва Австралияга қарши майдонга тушади. Дастлабки ўйин 13 январ куни Эктор Купер бошқарувидаги сурияликларга қарши ўтказилади.
Мавзуга оид
07:50 / 10.05.2026
2027 йилги Осиё кубогига қуръа ташланди
21:06 / 25.04.2026
2 млн доллар – ЖЧ-2026 финалига чипталар астрономик нархларда сотилмоқда
09:22 / 01.04.2026
Ўзбекистоннинг ЖЧдаги учинчи гуруҳдоши ҳам аниқ бўлди
02:23 / 31.03.2026