Латвия Украинага янги ҳарбий ёрдам пакети ҳақида эълон қилди
Латвия Украинага гаубица, артиллерия ўқ-дорилари, танкка қарши қуроллар, ҳаво ҳужумидан мудофаа тизимлари ва бошқа жиҳозларни етказиб беради, деди мамлакат президенти Эдгарс Ринкевичс.
Латвия Россиядан ҳимоя қилиш учун Украинага ҳарбий ёрдам кўрсатишда давом этади, деди Латвия президенти Эдгарс Ринкевичс 11 январ, пайшанба куни Ригада Украина давлат раҳбари Володимир Зеленский билан учрашувдан сўнг журналистларга.
Ринкевичснинг сўзларига кўра, янги ёрдам пакети гаубицалар, 155 миллиметрли артиллерия ўқ-дорилари, танкка қарши ва ҳаво ҳужумидан мудофаа тизимлари, ракета учиргичлар, ерусти транспорт воситалари, қўл гранаталари, вертолётлар ва бошқа жиҳозларни ўз ичига олади. Бундан ташқари, Латвия 2024 йил давомида 3 мингга яқин украиналик ҳарбий хизматчиларни тайёрлашни режалаштирмоқда, шунингдек, Украина билан дронларни ишлаб чиқаришда ҳамкорлик қилади. «Ҳукумат, мамлакатимиз ва халқимиз Украинага барча зарур ёрдамни кўрсатишда давом этади», — деди Ринкевичс.
Латвия Украинага ЯИМнинг бир фоизи миқдорида ёрдам берди
Унинг таъкидлашича, 2022 йил февралидан бери Латвия Украинага 600 миллион евро миқдорида ёрдам кўрсатган, бу Болтиқбўйи республикаси ялпи ички маҳсулотининг бир фоизига тенг.
Зеленский Латвияга «доимий ёрдами» ва янги ҳарбий ёрдам пакети учун миннатдорчилик билдирди. «Бу йил Украина барча ҳамкорлари билан Европа учун янги арсенал – Россиянинг Европага нисбатан тажовузкорлигининг олдини олишни таъминлайдиган даражадаги саноат кооперациясини яратиш учун барча саъй-ҳаракатларни амалга оширади», деди Украина президенти. Зеленскийнинг Болтиқбўйи мамлакатлари бўйлаб уч кунлик турнесининг сўнгги бекати Латвия бўлди. Бунгача у Литва ва Эстонияга ҳам ташриф буюрган.
Мавзуга оид
22:44 / 13.11.2024
Трамп маъмуриятида Украина бўйича махсус вакил бўлади — ОАВ
21:24 / 13.11.2024
Кураховодаги украин гарнизони қуршовга тушиши мумкин. Фронтдаги энг мураккаб йўналишлардан бирида нималар бўлмоқда?
18:53 / 13.11.2024
Борис Жонсон Украинага британ ҳарбийлари юборилиши шартини айтди
14:54 / 13.11.2024