Ўзбекистон | 20:16 / 13.01.2024
7582
3 дақиқада ўқилади

Президент Қуролли Кучлар ташкил этилганининг 32 йиллиги ва Ватан ҳимоячилари куни муносабати билан табрик йўллади

Табрик сўзида Қуролли Кучларнинг жанговар шайлигини ошириш, уларни замонавий қурол-яроғ ва ҳарбий техника билан таъминлаш, қўшинлар фаолиятига рақамли технологияларни кенг жорий этишга янада улкан аҳамият қаратилиши таъкидланди.

Фото: Президент матбуот хизмати

Шавкат Мирзиёев аскар ва сержантлар, офицер ва генераллар, Қуролли Кучлар фахрийларига, ватандошларга Қуролли Кучлар ташкил этилганининг 32 йиллиги ҳамда Ватан ҳимоячилари куни муносабати билан табрик йўллади.

«Халқимиз сизлар каби мард ва жасур ҳарбийларимиз тимсолида Ватанни ҳимоя қилишдек дунёдаги энг улуғ ишни шараф билан адо этиб, Жалолиддин Мангуберди, Амир Темур, Бобур Мирзо сингари буюк аждодларимизнинг шонли анъаналарини муносиб давом эттириб келаётган она юртимизнинг чинакам қалқонларини кўради. Мана шу қутлуғ айёмда барчамиз сизларнинг метин иродангиз, жанговар руҳингиз ва шиддатингизга қараб, Ватанимиз мустақиллиги, халқимизнинг тинч ва осойишта ҳаёти, сарҳадларимиз дахлсизлиги мустаҳкам ишончли қўлларда эканини янада чуқур ҳис этмоқдамиз», дейилади табрик сўзининг бошида.

Президент Ватан олдидаги бурчини бажариш чоғида қаҳрамонларча ҳалок бўлган ботир жангчиларни ёд этиб, уларнинг ўлмас хотираси олдида таъзим қилишини, уларнинг ўрни, азиз хотираси ҳеч қачон йўқолмаслигини таъкидлади.

Шавкат Мирзиёевнинг қайд қилишича, бугунги кунда ҳарбий хизматчиларнинг профессионал маҳорати ва обрў-эътибори жаҳон миқёсида юксалиб бормоқда. Буни мамлакат Қуролли Кучлари вакилларининг нуфузли халқаро ҳарбий мусобақаларда фаол иштирок этиб, фахрли ўринларни эгаллаб келаётгани мисолида яққол кўриш мумкин.

Президент дунё миқёсидаги ҳозирги ўта мураккаб вазиятда мамлакат хавфсизлиги ва манфаатларини ишончли таъминлаш янада долзарб вазифа эканини айтди. «Ўзбекистон–2030» стратегиясида мамлакат хавфсизлиги ва ҳудудий яхлитлигини, жамиятда тинчлик ва тотувликни таъминлаш, юрт мудофаа қобилиятини янада мустаҳкамлаш ва Қуролли Кучларни ривожлантириш масалалари устувор йўналишлар этиб белгиланганини эслатди.

Шу асосда мамлакат ҳарбий-илмий ва ишлаб чиқариш салоҳиятини кучайтириш, Қуролли Кучларнинг жанговар шайлигини ошириш, уларни замонавий қурол-яроғ ва ҳарбий техника билан таъминлаш, қўшинлар фаолиятига рақамли технологияларни кенг жорий этишга янада улкан аҳамият қаратилишини таъкидлади.

«Сизларни бугунги қутлуғ байрам билан яна бир бор самимий табриклаб, барчангизга мустаҳкам соғлиқ, оилавий бахт, олижаноб ва масъулиятли фаолиятингизда улкан зафарлар тилайман. Азму шижоатли Ўзбекистон ҳарбийлари – Ватанимиз посбонларига шон-шарафлар бўлсин!», дейилади табрик сўзи якунида.

Тайёрлаган:  Сардор Юсупов

Мавзуга оид

Эълонлар

Tashkent City Mall Embrass 2025 халқаро мукофотида "Йил кашфиёти" деб топилди

Uzbekistan Airways – Тошкентдан Москва, Новосибирск ва Махачқалъага фойдали парвозлар

Apex Development Mirabad Square дебют лойиҳаси сотувлари бошланганини эълон қилади

ZEEKR Tashkent International Auto Show 2025 да электромобилларнинг бешта моделини тақдим этди

HUMO карталари Қирғизистонда, «Элкарт» эса Ўзбекистонда ишлай бошлайди

UZCARD “Омад мавсуми” акциясини узайтиради ва 1 миллиард сўмлик соврин жамғармаси билан иккинчи мавсумни эълон қилади!