Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
iPhone 16 техник хусусиятлари ошкор этилди
Янги смартфонларнинг биринчи навбатда оператив хотираси оширилади.
Фото: macrumors.com
Apple ўз смартфонларида минимал оператив хотира ҳажмини оширади. Бу ҳақда MacRumors нашри хабар берди.
Haitong International Securities инвестиция компанияси таҳлилчиси Жефф Пу сўзларига кўра, iPhone 16 линиясидаги барча қурилмалар 8 гигабайт оператив хотирага эга бўлади. Қайд қилинишича, оператив хотира ошиши iPhone смартфонларининг кўп вазифали режимда ишлашини яхшилаши мумкин.
Шунингдек, Apple смартфонлари кейинги авлодининг барча қурилмалари Wi-Fi 6E технологиясини қўллаб-қувватлайди. Ушбу стандарт 6 гигагерц диапазонида маълумотларни узатиш имконини беради, симсиз алоқа тезлигини оширади ва тўсиқларни камайтиради. Янги алоқа стандарти Wi-Fi 7 бўлиб, у янада юқори стандартларни таъминлайди, хусусан, канал ўтказувчанлиги 160 дан 320 мегагерцгача ошади.
Ҳозирги авлодда фақат iPhone 15 Pro ва 15 Pro Max топ-қурилмаларида 8 гигабайт оператив хотира мавжуд. iPhone 15 ва 15 Plus бошланғич моделлари 6 гигабайт хотирага эга. iPhone 16 смартфонлари серияси сентябр ойида тақдим қилиниши кутилмоқда.
2023 йил декабр ойида MacRumors журналистлари iPhone 16 сериясининг барча моделлари битта А18 процессорига эга бўлишини айтишди. Чип Tahiti номи остида пайдо бўлади.
Мавзуга оид
19:07 / 21.01.2026
Сунъий интеллектдан энг кўп фойдаланадиган мамлакатлар аниқланди – Ўзбекистон сўнгги ўринларда
21:59 / 20.01.2026
2026 йилда 5G технологияларини жорий этиш жараёни давом эттирилади
15:49 / 14.01.2026
Apple Siri’ни Google’га топширди
11:25 / 14.01.2026