08:07 / 16.01.2024
4049

Испания банки Ўзбекистонга 500 млн доллар ажратишга тайёрлигини маълум қилди

Ўзбекистонда Santander банкининг ваколатхонаси ҳам очилиши мумкин.

Фото: Дунё АА

Ўзбекистоннинг Мадрид шаҳридаги элчихонасида Испаниядаги энг йирик, Европада эса бешликка кирувчи Santander банкининг минтақавий менежери Давид Плаза билан учрашув бўлиб ўтди.

“Дунё” хабарига кўра, суҳбат чоғида испан томони Ўзбекистон банк хизматлари бозорига кириш ҳамда мамлакатда амалга оширилаётган истиқболли йирик инвестицион лойиҳаларни молиялаштириш масалаларига қизиқиш билдирган. Шунингдек, мазкур лойиҳаларни молиялаштириш учун Сантандер банки Ўзбекистонга 500 миллион доллар миқдорида кредит маблағларини ажратишга тайёрлигини маълум қилган.

Учрашув якунида Ўзбекистонда инвестиция лойиҳаларини молиялаштириш имконияти Испания банкининг ваколатхонаси очилишини жадаллаштириш омили бўлиши таъкидланган.

Top