Испанияда каталониялик айирмачилар учун амнистия тўғрисидаги қонун қабул қилинди
Каталония мустақиллиги тарафдорларига амнистия ҳуқуқини берувчи мунозарали қонун лойиҳаси 172 овозга қарши 177 овоз билан қабул қилинди. Илгари жиноий жавобгарликка тортилган 400 га яқин фаол амнистияга тушди.

Фото: AP
Испания парламентининг қуйи палатаси – Депутатлар конгресси 30 май, пайшанба куни Каталония мустақиллиги тарафдорлари учун амнистия тўғрисидаги қонунни қабул қилди. Тегишли қонун лойиҳасини 177 депутат қўллаб-қувватлади, 172 нафари қарши чиқди. 2017 йилда Испаниянинг ушбу шимоли-шарқий минтақасидан ажралиб чиқиш бўйича муваффақиятсиз уринишдан кейин мамлакат суд органлари томонидан жавобгарликка тортилган 400 га яқин каталониялик фаол амнистияга тушиши тахмин қилинмоқда. Улар орасида Каталония женералитетининг собиқ президенти (ҳукумат раиси) Карлес Пучдемон ҳам бор, у узоқ йиллик сургундан кейин ватанига қайтиш ниятида.
Қонун Испания қонун чиқарувчи органининг расмий ресурсида эълон қилинганидан сўнг яқин кунларда кучга киради, дея хабар беради dpa.
Испанияда - амнистия қонунига қарши намойишлар
26 май куни Мадрид марказида Испания бош вазири Педро Санчес сиёсатига қарши навбатдаги норозилик намойиши бўлиб ўтди. Расмий маълумотларга кўра, мухолифатдаги Алберто Нунес Фейхоо Халқ партияси (ХП) томонидан ташкил этилган намойишда 20 мингга яқин одам иштирок этган. Улар Санчеснинг ҳукумат раҳбари лавозимидан кетишини талаб қилди.
Тадбирда сўзга чиққан консерватор Фейхоо социалист Санчесни «суиистеъмоллик ва ҳаддан ошиб кетишда» айблаб, уни Каталония бўлгинчиларига нисбатан амнистия тўғрисидаги қонун лойиҳасини қайтариб олишга чақирди. Унинг сўзларига кўра, Санчес ҳукумати сиёсати туфайли «мамлакат боши берк кўчага кириб қолган». Мухолифатчининг таъкидлашича, Испания - «барча фуқаролар қонун олдида тенг бўлган ҳуқуқий давлат».
Амнистия тўғрисидаги қонун лойиҳаси - Санчеснинг Каталония партияларига ёнбосиши
Испанияда бир неча ойдирки, Санчеснинг каталониялик бўлгинчиларни афв этиш режасига қарши намойишлар бўлиб ўтмоқда. 2023 йилда ўтган сўнгги парламент сайловларида иккинчи ўринни эгаллаган ва Халқ партиясидан консерваторларга етакчиликни бой берган Санчес бошчилигидаги Испания Социалистик ишчилар партияси Каталониянинг икки партияси билан 2017 йил Каталония мустақиллигини эълон қилишга бўлган муваффақиятсиз уринишда иштирок этган сиёсатчиларни амнистия қилиш бўйича келишувга эришди.
Муваффақиятсиз референдумдан сўнг Белгияга қочган Пучдемон май ойи ўрталарида 12 майдаги сайловлардан сўнг у ерда озчилик ҳукуматини бошқариш учун Барселонага қайтишни истаётганини эълон қилган эди.
Каталониядаги сайловлар: минтақани узоқ вақт бошқарган сепаратистлар мағлубиятга учради
12 май куни бўлиб ўтган Каталония мухторияти парламентига сайловларда қиролликдаги ҳукмрон Социалистик партиянинг минтақавий бўлими ҳисобланган Каталония социалистик партияси ғалаба қозонди. Охирги қирқ йил давомида ҳокимиятни навбатма-навбат ёки коалицияда ушлаб турган «Каталония учун бирга» ва «Каталония сўл республикачилари» айирмачи партиялар мағлубиятга учради.
Кузатувчилар бу натижаларни «аҳоли сиёсатдан чарчагани» билан изоҳлади. Бироқ, ғалаба қозонган, лекин парламентда мутлақ кўпчиликни олмаган социалистлар маҳаллий ҳукуматни шакллантириш учун иттифоқчилар излашга мажбур бўлади, бу автономия доирасида анча қийин вазифадир.
Тавсия этамиз
Алонсо «Реал»да. Энди ким ўзгаради – клуб ёки мураббий?
Спорт | 11:37 / 29.05.2025
Чет эллик жангчилар, хусусан ўзбеклар Суриядан қувиладими?
Жаҳон | 21:35 / 28.05.2025
Москвада шаҳарни билишини исботлаб бермаган таксичилар жаримага тортилади
Жаҳон | 20:35 / 27.05.2025
Бозор – гўшт нархи ҳақида: “Ем-хашак қиммат, мол боқиш осон бўлмай қолди”
Ўзбекистон | 17:00 / 27.05.2025
Сўнгги янгиликлар
-
“Ғарбий Сибирни ўзбеклар бошқарган” – таҳлилчилар Россияда кўтарилган шов-шув ҳақида
Жаҳон | 22:40
-
Японияда интернет тезлиги бўйича янги жаҳон рекорди ўрнатилди
Фан-техника | 22:02
-
Қизалоқ ва Лучо: бир муҳаббат тарихи
Спорт | 21:20
-
Шавкат Мирзиёев Ҳаж зиёратидаги ўзбекистонликлардан хабар олди
Ўзбекистон | 20:31
Мавзуга оид

20:24 / 14.12.2024
Қайси мамлакат иқтисодиёти 2024 йилда энг яхши натижаларга эришди?

15:10 / 10.08.2024
Каталония сепаратистлари етакчиси Пучдемон Испанияни тарк этди

11:03 / 09.08.2024
Каталония сепаратистлари етакчиси Пучдемон Испанияга қайтди

07:10 / 09.08.2024