Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Рейтинги юқори тадбиркорлар учун барча солиқ текширувлари бекор бўлади
Президент Шавкат Мирзиёев раислигида 2024 йилда макроиқтисодий барқарорлик ва иқтисодий ривожланишни таъминлаш бўйича устувор вазифалар юзасидан видеоселектор йиғилиши бўлиб ўтяпти.
Тўғри ишлаётган, тушумларини тўлиқ кўрсатиб, солиқларини ўз вақтида тўлаётган тадбиркорлар бир нарсадан хотиржам бўлсин. Бундай тадбиркорларни биз ҳар томонлама қўллаб-қувватлашни давом эттирамиз, - деди президент йиғилишда.
Давлат раҳбарининг топшириғига кўра тадбиркорларнинг очиқ-ошкора рейтинги ишлаб чиқилди. Энди улар фаолиятига солиқчилар баҳо бермайди, рағбатлантириш чоралари ҳам рейтинг асосида белгиланади ҳамда бу тадбиркорлар кутаётган адолатли ечим бўлади.
Рейтинги юқори тадбиркорлар учун:
- барча солиқ текширувлари бекор бўлади;
- қўшилган қиймат солиғи суммаси бир кунда текширувларсиз қайтариб берилади (ҳозир 7 кундан 30 кунгача);
- бошқа солиқ турлари бўйича ортиқча тўлов суммаси уч кунда қайтариб берилади (ҳозир 15 иш кунида);
- товарларни импорт қилишда ва сотишда қўшилган қиймат солиғини божхона ва солиқ органларида ўзаро ҳисобга олиш имконияти яратилади;
- туманларда аукционда олинган давлат активлари ва ер участкалари қийматини бўлиб тўлаш муддати 3 йилдан 5 йилгача узайтирилади.
Ҳар бир тадбиркор реал вақт режимида ўз ўрни ва баҳосини билиб боради.
Савдо-саноат палатасига ўз сайтида рейтинг натижаларини онлайн эълон қилиб, тадбиркорлар сўровларига тезкор жавоб бериб бориш зарурлиги кўрсатиб ўтилди.
Мавзуга оид
10:58
Тошкент халқаро инвестиция форуми: 8 мингдан ортиқ иштирокчи кутилмоқда
18:06 / 14.06.2026
Шавкат Мирзиёев Доналд Трампни туғилган куни билан табриклади
09:20 / 12.06.2026
Саратонга қарши курашнинг янги босқичи: миллий дастур жорий этилади
20:09 / 11.06.2026