Фан-техника | 21:49 / 16.01.2024
25295
2 дақиқада ўқилади

Samsung 2010 йилдан бери биринчи марта энг йирик телефон етказиб берувчиси мақомидан айрилди 

Apple биринчи ўринга чиқиб олди. 

Фото: James Martin/CNET

2023 йил охирида Apple компанияси Samsung компаниясини ортда қолдириб, энг йирик телефон етказиб берувчига айланди. Бу IDC тадқиқот компанияси маълумотларидан келиб чиқади. 

Дастлабки ҳисоб-китобларга кўра, ўтган йили Apple 234,5 миллион дона, Samsung эса 226,6 миллион дона қурилма етказиб берган. Биринчи бешликка Хитойнинг учта компанияси ҳам кирган - Xiaomi (145,9 миллион), Oppo (103,1) ва Transsion (94,9 миллион). 

IDC таъкидлашича, Samsung охирги марта йиллик рейтингда 13 йил аввал — 2010 йилда етакчи бўлмаган. Шу вақтда 453 миллион дона телефон етказган Nokia пешқадам бўлган, Samsung эса 280,2 миллион дона қурилма етказиб берган эди. 

2022 йилда Samsung 262,2 миллион смартфон билан рейтингни бошқарган бўлса, Apple кўрсаткичи 226,3 миллионни ташкил қилди. 

IDC Worldwide Tracker тадқиқот директори Набила Попалнинг таъкидлашича, кучли учлик орасида Apple «ҳар йили ижобий ўсишни кўрсатаётган» ягона компания ҳисобланади. Унинг фикрича, бу бозорнинг 20 фоизидан ортиғини эгаллаган premium қурилмалар сонининг кўпайиши тенденцияси билан боғлиқ. 

Мавзуга оид