Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Хитой давлат банклари АҚШ фармони туфайли Россия учун чекловларни кучайтиради
Банклар санкция рўйхатига киритилган мижозлар билан алоқаларни узиш ниятида ва Россия ҳарбий секторига молиявий хизматлар кўрсатишни тўхтатади.
Хитойнинг давлат банклари АҚШ томонидан қабул қилинган иккиламчи санкциялар тўғрисидаги фармон туфайли россиялик мижозларни молиялаштириш бўйича чекловларни кучайтиради. Бу ҳақда Bloomberg ёзди.
Декабр ойида АҚШ президенти Жо Байден Россиядан санкцияга учраган шахслар билан операцияларни амалга оширишга ёрдам берадиган ёки Россия ҳарбийларига маълум материаллар ва жиҳозларни етказиб беришга ёрдам берувчи хорижий банкларга қарши чоралар кўриш ҳақидаги фармонни имзолаган эди.
Bloomberg маълумотларига кўра, Хитойнинг камида иккита банки Россия билан ўзаро муносабатларини қайта кўриб чиқишга киришган, хусусан, трансчегаравий операцияларга эътибор қаратган. Манбаларга кўра, улар санкция рўйхатига киритилган мижозлар билан алоқаларни узиш ниятида ва Россия ҳарбий секторига молиявий хизматлар кўрсатишни тўхтатади.
Чекловлар, шунингдек, Россияда бизнес билан шуғулланадиган ёки унга учинчи давлатлар орқали муҳим товарларни етказиб берадиган чет элликларга ҳам таъсир қилади.
Байденнинг фармонига кўра, қоидани бузган банклар тўлиқ блокировка (SDN рўйхатига киритилади) қилиниши ёки Америка банкларидаги вакиллик ҳисобларига чекловлар қўйилиши мумкин.
Баъзи Хитой банклари россиялик мижозларга чекловларни 2022 йил феврал ойида, Украинада ҳарбий ҳаракатлар бошланганидан сўнг жорий қила бошлади. 2023 йил ёзида Россия молия ташкилотлари Хитой банклари орқали АҚШ ва Европага, хусусан, юанда пул ўтказмаларини амалга ошириш бўйича тақиққа дуч келди.
Хитой Москвага қарши санкцияларга қўшилмаган бўлса-да, уларни атайлаб четлаб ўтмасликка ваъда берган. Шу билан бирга, мамлакат Москва билан чекловларга таъсир қилмайдиган соҳаларда савдони кенгайтирмоқда. Хитой божхона бошқармаси маълумотларига кўра, икки давлат ўртасидаги товар айирбошлаш 2023 йилда 26,3 фоизга ўсиб, рекорд даражадаги 240,11 миллиард долларни ташкил этган.
Мавзуга оид
22:21 / 23.06.2026
Трамп Эроннинг музлатилган маблағлари фақат озиқ-овқат ва дори-дармонга сарфланишини айтди
09:45 / 23.06.2026
Швейцариядаги музокаралардан сўнг Эрон нефти учун йўл очилди
22:25 / 22.06.2026
АҚШ Эронга нефт сотишга вақтинча рухсат берди
13:28 / 22.06.2026