Адлия вазири тадбиркорлар билан техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги муаммоларни муҳокама қилди
Адлия вазири томонидан билдирилган фикр ва таклифлар ўрганиб чиқилиб, улардан соҳани такомиллаштириш бўйича ишлаб чиқилаётган норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасида инобатга олиниши таъкидланди.
Жорий йилнинг 18 январида Ўзбекистон президенти раислигида экспорт, инвестиция ва маҳаллий саноатда 2024 йилда турган вазифалар бўйича ўтказилган йиғилишда адлия вазирига берган топшириқлар ижросини таъминлаш мақсадида Адлия вазирлигида тадбиркорлар билан очиқ мулоқоти бўлиб ўтди.
Мулоқот давомида стандартлаштириш ҳамда техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасида юзага келаётган муаммоларни аниқлаш ва уларни ҳуқуқий жиҳатдан бартараф қилиш масалалари муҳокама қилинди.
Ушбу очиқ мулоқотда 60 нафардан ортиқ тадбиркорлар ҳамда ушбу соҳага масъул бўлган ташкилот вакилларининг ўз фаолияти давомида дуч келаётган турли хил муаммолари ва бюрократик тўсиқлар юзасидан фикрлари ва таклифлари тингланди.
Жумладан, тадбиркорлар товарларни экспорт ва импорт қилишда ҳамда ишлаб чиқарилган маҳсулотларни стандартлаштиришда, сифат менежменти тизими бўйича халқаро стандартларни қўллаш, хорижий сертификатларни тан олиш, халқаро стандартларни жорий қилиш масалалари муҳокама қилиниб, уларнинг ечими юзасидан 50 га яқин таклифлар билдирилди.
Тадбир якунида адлия вазири томонидан билдирилган фикр ва таклифлар ўрганиб чиқилиб, улардан соҳани такомиллаштириш бўйича ишлаб чиқилаётган норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасида инобатга олиниши таъкидланди.
Тавсия этамиз
“Чорсу” меҳмонхонасини бузиш бошланди. Бунга қанча вақт кетади?
Ўзбекистон | 19:03 / 18.01.2025
“Гуллаётган” автофирибгарлик, соҳадаги кучли протекционизм оқибати – мутахассислар билан суҳбат
Ўзбекистон | 09:58 / 18.01.2025
Ижтимоий карталарни тарқатиш бошланди. У қанақа карта ва кимларга берилади?
Ўзбекистон | 23:36 / 17.01.2025
Исроил ҲАМАС билан келишув матнини эълон қилди
Жаҳон | 22:06 / 17.01.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Россияда яшаш учун рухсатнома олганларнинг ҳайдовчилик гувоҳномалари 1 йил амал қилади
Жаҳон | 18:37
-
Британияда кайфиятни яхшилашга ёрдам берадиган мия имплантати яратилди
Фан-техника | 18:29
-
Бандлик вазирига биринчи ўринбосар тайинланди
Ўзбекистон | 18:24
-
Очиқлик талабларини бажармагани учун 2024 йилда 5 нафар мансабдор жаримага тортилди
Ўзбекистон | 18:17
Мавзуга оид
16:50 / 01.01.2025
Сурия адлия вазири: Жиноятга алоқадорларнинг барчаси мустақил суд олдида жавоб беради
12:38 / 24.12.2024
Давлат хизматлари соҳасидаги сўнгги янгиликлар ва енгилликлар маълум қилинди
21:44 / 19.11.2024
Канадада собиқ адлия вазирига суиқасднинг олди олинди
22:11 / 19.07.2024