Полша ва Литва ҳарбий ҳамкорликни кенгайтиришга келишиб олди
Полша ва Литва қўшма машғулотлар ўтказади, қуролли кучларнинг биргаликдаги тайёргарлигини ривожлантиради ва ҳарбий ҳаракатчанликни мустаҳкамлайди.
Вилнюсда бўлиб ўтган учрашув якунлари бўйича Полша ва Литва президентлари Анжей Дуда ва Гитанас Науседа ҳарбий соҳадаги ҳамкорликни кенгайтиришга келишиб олди, деб хабар қилди икки давлат раҳбарлари 21 январ, якшанба куни.
«Биз ҳарбий ҳамкорликни мустаҳкамлаймиз. Қўшма машғулотлар ўтказамиз, қуролли кучларимизни биргаликда тайёрлашнинг қўшимча шаклларини излаймиз, ҳарбий ҳаракатчанликни кучайтирамиз», - деди Науседа.
Дуданинг таъкидлашича, икки давлат чегарасининг Калининград вилояти ва Беларус ўртасидаги қисми бўлган Сувалки йўлаги алоҳида эътибор, мониторинг ва диққатни жамлашни талаб қилади, унинг эҳтимолий эгаллаб олиниши Болтиқбўйи мамлакатларини НАТО қуруқликдаги кучларидан узиб қўйиши мумкин, деб таъкидлади dpa агентлиги.
Литва президенти Украинага ҳарбий ёрдам кўрсатиш масаласини шарҳлар экан, буни сиёсий, молиявий ва ҳарбий йўллар билан амалга ошириш зарурлигини яна бир бор таъкидлади.
Мавзуга оид
23:20 / 13.11.2024
Полшада АҚШнинг ракетага қарши мудофаа базаси очилди
18:09 / 12.11.2024
Полша Бош штаби бошлиғи Россия билан урушга тайёргарлик кўришга чақирди
10:38 / 11.11.2024
Тошкентда Ўзбекистон-Литва бизнес-форуми ўтказилди
13:14 / 09.11.2024