Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистонлик 100 дан ортиқ талабага Хитойда грант асосида таълим олиш имконияти берилади
22-23 январ кунлари Хитойнинг Пекин шаҳрида Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги ҳамда ХХР Таълим вазирликлари томонидан ташкил этилган таълим форуми бўлиб ўтди.
Форумда Ўзбекистондан 37 нафар ва Хитойдан 110 нафар етакчи ОТМ ректорлари, жами 250 нафар иштирокчи қатнашди. Бу ҳақда ОТФИВ хабар берди.
Тадбир доирасида 4 та йўналишда – аниқ фанлар, муҳандислик, қишлоқ хўжалиги, АКТ, гуманитар фанлар, тиббиёт ва фармацевтикага бағишланган панел сессиялар ташкиллаштирилган.
Вазирлик матбуот хизмати раҳбари Назокат Абдуқундузова икки давлат ОТМлари ўртасида 70 та икки томонлама ва 5 та олий таълим муассасалари қўшма таълим дастурлари келишувига эришилганини маълум қилди.
“Бу қўшма таълим дастури асосида 300 дан ортиқ талабалар Хитойнинг илғор университетларида таҳсил олиш имкониятига эга бўлади. Шу билан бирга, форум доирасида 100 дан ортиқ Ўзбекистон талабалари учун грант дастурларини ташкил этишга келишилди”, – деди у.
Шунингдек, форумда Ўзбекистон ва Хитой ОТМлари ўртасида институционал платформа яратиш, Хитой-Марказий Осиё таълим ҳамкорлиги моделини шакллантириш, академик алмашинув дастурларини ривожлантириш, қўшма тадқиқотлар ва инновацион лойиҳалар декларацияси қабул қилинди.
Эслатиб ўтамиз, Олий таълим, фан ва инновациялар вазири лавозими 2 ойдан бери вакант турибди. 2023 йил декабр ойигача бу лавозимни ҳозирги Қишлоқ хўжалиги вазири Иброҳим Абдураҳмонов эгаллаб келаётганди.
Мавзуга оид
10:31 / 31.05.2026
“Эркинликдан кўра тартиб устун бўлган”: MIT PhD дастурига 100 фоизлик грант ютган Муниса Жуманова ҳикояси
22:35 / 17.05.2026
Хитойда 11-қаватдан қулаган бола тирик қолди
10:49 / 17.05.2026
Трамп ортидан Путин ҳам Хитойга ташриф буюради
08:29 / 15.05.2026