Пентагон раҳбари шифохонага ётқизилганидан кейин биринчи марта омма олдига чиқди
У ўзини яхши ҳис қилаётганини айтди.
АҚШ Мудофаа вазири Ллойд Остин шифохонага ётқизилганидан кейин биринчи марта Украина мудофааси бўйича алоқа гуруҳининг «Рамштайн» форматидаги 18-йиғилишида иштирок этди. Остин мажлисда уйдан видео-алоқа орқали мулоқот қилди. Анжуманда Украина мудофаа вазири Рустем Умеров ҳам қатнашди.
«Эътибор берганингиздек, бугун мен уйдан қатнашяпман. Мен ўзимни яхши ҳис қиляпман ва тез орада Пентагонга қайтишни интиқлик билан кутяпман. Мен сизнинг барча илиқ тилакларингиз учун миннатдорман», деб бошлади Ллойд Остин суҳбатни.
АҚШ Мудофаа вазири 1 январ куни режалаштирилган тиббий муолажалар оқибатида юзага келган асоратлар туфайли шифохонага ётқизилган эди. Пентагон мамлакат раҳбариятини вазирнинг шифохонага ётқизилгани ҳақида фақат 4 январ куни хабардор қилгани сабабли, Оқ уй департаментда текширув ўтказди. 15 январ куни Остин простата саратони асоратлари туфайли даволанаётган шифохонадан чиқарилди. Пентагон маълумотларига кўра, вазир маълум муддат уйда ишлайди.
Мавзуга оид
11:30 / 21.12.2024
Қўрқмас жангчи – Саддам Ҳусайннинг набираси америкалик аскарларга қарши қандай жанг қилганди?
19:29 / 20.12.2024
Reuters: Байден администрацияси Украинага охирги ҳарбий ёрдам пакетини эълон қилишга тайёрланмоқда
13:43 / 20.12.2024
Ўзбекистоннинг ЖСТга кириш бўйича АҚШ билан музокаралари расман якунланди
22:32 / 18.12.2024