Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистонда 20 минг тиббиёт ходимининг малакаси оширилади
Ўзбекистонда олти ойгача болалар орасида мутлақ кўкрак сути билан боқиладиган болалар улушини 80 фоизга, икки ёшгача кўкрак сути билан аралаш боқиладиган болалар улушини 70 фоизга етказиш режалаштирилмоқда.
«Аҳоли саломатлиги-2030» миллий стратегиясининг 2024-2026 йилларга мўлжалланган амалий тадбирлар режасига кўра, ЖССТнинг «Биринчи 1000 кунлик» дастури асосида 20 минг тиббиёт ходимларининг малакаси оширилади.
Кўкрак сути билан боқиш учун шароит яратилган ва ЖССТнинг махсус сертификатига эга болалар шифохоналари улуши 90 фоизга етказилади.
“Ёш оналар мактаби”да оналар ва уларнинг оила аъзоларига кўкрак сутининг аҳамияти бўйича тушунтириш ишлари ўтказилади ва роликлар намойиш этиш орқали тарғибот олиб борилади.
Жамоат ва аҳоли мурожаат қиладиган жойларда “Она ва бола” хоналари ташкил этилади.
Мавзуга оид
19:21 / 09.11.2025
Президент фармони билан бир гуруҳ тиббиёт ходимлари мукофотланди
12:52 / 08.11.2025
Хусусий тиббиётнинг улуши мамлакатда 30 фоизга етди
18:55 / 04.11.2025
Хавфсизлик камарини тақмасликка рухсат бериладиган касалликлар рўйхати тузилди
18:21 / 30.10.2025