Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Педагогларни касбий ривожлантиришнинг табақалаштирилган дастурлари жорий этилади
"Мактабгача ва мактаб таълими ташкилотлари раҳбар ва педагог кадрларини касбий ривожлантириш тизимини янада такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги ҳукумат қарори лойиҳаси эълон қилинди.
2024 йил 1 январдан бошлаб мактабгача ва мактаб таълими ташкилотлари раҳбар ва педагог кадрларини узлуксиз касбий ривожлантиришнинг табақалаштирилган таълим дастурлари жорий этилади.
Қарор лойиҳасининг мақсади мактабгача ва мактаб таълими тизимида малака ошириш тизимини мувофиқлаштириш, мактабгача ва мактаб таълими ташкилотлари раҳбар ва педагог кадрларининг касбий маҳорати диагностикаси ва билим кўрсаткичларини баҳолаш натижаларига мувофиқ касбий билими, кўникмалари ва маҳоратини узлуксиз янгилаб бориш механизмларини ҳамда малака оширишнинг табақалашган таълим дастурларини жорий этишни назарда тутади.
Мазкур қарор асосида:
- мактабгача ва мактаб таълими раҳбар ва педагог кадрларининг узлуксиз касбий ривожлантиришнинг табақалашган таълим дастурларини жорий этиш;
- мактабгача ва мактаб таълими ташкилотлари педагог кадрларнинг касбий маҳоратини диагностикадан ўтказиш ва билим кўрсаткичларини баҳолаш;
- мактабгача таълим ташкилотларининг ўрта махсус маълумотли педагоглар кадрларининг касбий компетенцияларини узлуксиз ривожлантиришни йўлга қўйиш;
- олий таълим муассасасига тайёрлаган педагог кадрнинг билим кўрсаткичлари натижаси бўйича рекламация юбориш амалиётини жорий этиш;
- мактабгача ва мактаб таълими ташкилотлари раҳбар ва педагог кадрларини узлуксиз касбий ривожлантириш тизимини мувофиқлаштирган ҳолда янада такомиллаштириш назарда тутилган.
Мавзуга оид
11:10 / 08.06.2026
Нодавлат таълим муассасалари қонунбузилиш хавфи бўйича баҳоланади
13:43 / 02.06.2026
“Давлат мактабларининг асосий вазифаси болаларни маълум вақт ушлаб туриш бўлиб қолди” – Ҳамид Содиқ
08:38 / 02.06.2026
Германияда ўзбекистонлик ёшлар учун махсус таълим дастурлари йўлга қўйилади
16:49 / 30.05.2026