Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
ЕИ Россиянинг музлатилган активларидан олинадиган даромадга солиқ солишни режалаштирмоқда
Европа Иттифоқига аъзо давлатлар ташқи ишлар вазирлари, Bloomberg агентлигига кўра, Россия Федерациясининг музлатилган активларидан олинадиган даромадга солиқ жорий этишни маъқуллади. Бундай активларни мусодара қилиш маъқулланиши даргумон, гарчи бу мавзу феврал ойида Европа Иттифоқи саммитида муҳокама қилинади, деб хабар бермоқда Reuters.
Европа Иттифоқи Россия Марказий банкининг музлатилган активлари ҳисобидан олинадиган фойдага солиқ жорий этиш режаларини амалга ошириш йўлида қадам ташлади, деб хабар берди Bloomberg 23 январ, сешанба куни хабардор манбаларга таяниб. Агентлик маълумотларига кўра, бу вариант ЕИга аъзо давлатлар ташқи ишлар вазирлари йиғилишидаги муҳокамадан сўнг маъқулланган.
Нашр қилинган материалда таъкидланганидек, ушбу вариантни Россия активларини мусодара қилмасдан қўллаш мумкин ва солиққа тортиш учун даромад солиғидан фойдаланилади. Европа Иттифоқига аъзо давлатлар ташқи ишлар вазирлари Россия Федерациясининг музлатилган активларидан олинадиган солиқ даромадларига «сиёсий розилик» берди, ҳафта охирига қадар бу масалани Европа Иттифоқи давлатларининг Брюсселдаги доимий вакиллари кўриб чиқиши керак, деб ёзади Bloomberg.
ЕИ ҳали Россия активларини мусодара қилишни истамаяпти
Шу билан бирга, Европа Иттифоқи Россия Федерацияси Марказий банкининг музлатилган активларини мусодара қилишни маъқуллаши даргумон, гарчи бундай қадамнинг қонунийлиги феврал ойида бўлиб ўтадиган G7 саммитида муҳокама қилиниши режалаштирилган, деб хабар бермоқда Reuters Европа Иттифоқининг исми ошкор этилмаган юқори мартабали расмийларига таяниб. Ушбу маълумотларга кўра, бундай мусодара қилишнинг ҳуқуқий жиҳатлари, шунингдек, евро учун юзага келиши мумкин бўлган оқибатлар Европа Иттифоқида хавотир уйғотмоқда.
Россиянинг Украинага кенг кўламли ҳужуми бошланганидан сўнг, Европа Иттифоқи, АҚШ, Япония ва Канада Россия Марказий банкининг тахминан 300 миллиард долларлик активларини музлатиб қўйди. Мавжуд маълумотларга кўра, Европада жойлашган активларнинг умумий қиймати 200 миллиард евродан ошади. 2023 йилда бу активлар уч миллиард евро атрофида даромад келтириши мумкин. Европа Иттифоқи Украинага олинган маблағларни ўтказиш механизмини яратиш масаласини ҳам муҳокама қилмоқда.
АҚШ Россия активларини мусодара қилишни ёқлаяпти
10 январ куни Bloomberg агентлиги АҚШ президенти Жо Байден маъмурияти Россия Федерациясининг музлатилган активлари бир қисмини Украина фойдасига мусодара қилишга рухсат берувчи қонун лойиҳасини қўллаб-қувватлагани ҳақида хабар берди. Вашингтон бу қадамни G7 иттифоқчилари, хусусан европаликлар билан мувофиқлаштириш ниятида, чунки музлатилган Россия активларининг аксарияти ЕИ мамлакатларида жойлашган.
Мавзуга оид
08:58 / 19.06.2026
Орбансиз саммит: ЕИ Украина бўйича ягона позицияга келди
08:22 / 19.06.2026
Евроиттифоқ Россияга қарши санкцияларни илк бор бир йилга узайтирди
09:45 / 16.06.2026
Украина ва Молдова ЕИ аъзолиги сари яна бир қадам ташлади
08:58 / 04.06.2026