Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистонда Гуандун компаниялари учун юқори технологик парклар ташкил этилади
Ўзбекистон президенти Гуандун музофоти билан ўзаро манфаатли ҳамкорлик учун кенг имкониятларни қайд этди.
Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев 25 январ куни Шэнчжэн шаҳрида Гуандун музофоти партия қўмитаси котиби Хуан Кунмин билан учрашув ўтказди.
Гуандун – Хитойнинг энг ривожланган ҳудудларидан бўлиб, мамлакат ялпи ички маҳсулотининг қарийб 10 фоизини шакллантиради ва бу кўрсаткич бўйича етакчилик қилади. Музофот Ўзбекистон ҳудудларининг энг йирик иқтисодий шеригидир.
Учрашувда музофот билан ўзаро манфаатли ҳамкорликни, энг аввало, юқори технологик тармоқларда кенгайтиришнинг амалий жиҳатлари кўриб чиқилди.

Куни кеча ХХР раиси Си Цзинпин билан сермаҳсул музокаралар ўтказилгани, улар доирасида ҳудудлараро алоқаларни янада кенгайтириш масаласи қўллаб-қувватлангани қайд этилди.
Саноат кооперациясини чуқурлаштириш, шу жумладан Гуандуннинг етакчи компаниялари учун мамлакат ҳудудларида ихтисослаштирилган юқори технологик парклар ташкил этиш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.

Кеча бўлиб ўтган олий даражадаги учрашувда ташкил этилиши келишиб олинган Ўзбекистон ва Хитой ҳудудлари кенгаши фаолиятида Гуандун муҳим ўрни тутиши таъкидланди.
Ўзбекистон музофот ҳудудида жойлашган Huawei, BYD, ZTE ва бошқа илғор компаниялар билан ҳамкорликни ривожлантиришдан манфаатдорлиги қайд этилди.

Гуманитар алоқалар ва ишбилармонлик алмашинувларини фаоллаштириш мақсадида IT таълим соҳасида ҳамкорлик қилиш ва тўғридан тўғри авиақатновларни йўлга қўйиш масалалари кўриб чиқилди.
Мавзуга оид
14:04 / 26.08.2025
Иордания подшоҳи Ўзбекистон маҳсулотлари кўргазмаси билан танишди
20:17 / 27.12.2024
Учта вилоятда «булутли» маълумотлар маркази ишга туширилади
07:50 / 27.12.2024
Ўзбекистон президентининг Россияга амалий ташрифи якунланди
20:15 / 26.12.2024