Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерларни 10 йилгача иккиламчи ижарага бериш белгиланмоқда
Қонунчилик палатасининг Аграр ва сув хўжалиги масалалари қўмитаси йиғилишида қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерларни иккиламчи ижарага бериш ва улардан самарали фойдаланишга қаратилган қонун лойиҳаси дастлабки тарзда кўриб чиқилди.
Фото: Kun.uz
Қонун лойиҳаси билан қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ер участкалари дала четларидаги коллектор-дренаж ва суғориш тармоқларининг атрофларидаги ер майдонларини қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштириш учун ўн йилгача бўлган муддатга қонунчилик талабларини ҳисобга олган ҳолда иккиламчи ижарага бериш кўзда тутилмоқда.
Ердан фойдаланувчиларнинг дала четлари ва коллектор-дренаж ҳамда суғориш тармоқларининг атрофларидаги ер майдонлари, шунингдек, боғ ва токзор қатор ораларидан самарали ва оқилона фойдаланишини таъминлашга доир мажбуриятлари белгиланмоқда.
Сув хўжалиги объектлари хавфсизлигини ва сувдан фойдаланишни назорат қилиш инспекциясига сув объектларида сувнинг оқилона бошқарилиши, сувдан фойдаланиш, сув хўжалиги соҳасидаги ҳуқуқбузарликларни аниқлаш, уларнинг келиб чиқиш сабаблари ва шарт-шароитларини бартараф этиш чораларини кўриш ҳуқуқлари берилмоқда.
Мавзуга оид
13:39 / 30.01.2026
Кам таъминланган оилаларга пиллачилик учун 50 сотихдан ер бепул ажратилади
15:07 / 27.01.2026
Наманганда ер расмийлаштиришни ваъда қилган ўрмон хўжалиги масъуллари ва кадастр мутахассиси ушланди
11:19 / 22.01.2026
Ҳудудлар кесимида ижара хизматлари ҳажми эълон қилинди
10:08 / 20.01.2026