Жаҳон | 19:19 / 29.01.2024
11584
1 дақиқада ўқилади

Зеленский Украина армияси аскарлари сонини айтди

Мамлакат президенти ўз армиясини миллионлик деб атади. 

Фото: president.gov.ua

Украина армияси сони 880 минг киши. Бу ҳақда Украина президенти Володимир Зеленский Германиянинг ARD телеканалига берган интервюсида айтиб ўтди. 

«Бизда 880 минг аскар бор. Армиямиз миллионлик. Шу билан бирга, бизда ҳозир 30 миллион одам ишламоқда ва эҳтимол ундан ҳам кўпроқ. Мен аниқ рақамни айта олмайман», деди Зеленский. 

Унинг сўзларига кўра, Россиянинг Украинага босқини бошланганидан кейин қанча украиналик мамлакатни тарк этгани ҳозирча маълум эмас. Зеленский тахминан 6,5-7,5 миллион киши деб ҳисобламоқда. 

2023 йил декабрида Зеленский Украина Қуролли кучларининг қуруқликдаги қўшинларида 600 минг киши хизмат қилишини айтган эди. 

Аввалроқ, Россия президенти Владимир Путин Украина фронтида 600 мингдан ортиқ россиялик жанг қилаётганини таъкидлаган эди. 

Мавзуга оид