Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Тадбиркорга енгилроқ жазо тайинлатиб беришини айтиб 15 минг доллар талаб қилган шахс ушланди
Ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг иккита моддаси билан жиноят иши қўзғатилган.
Бош прокуратура ҳузуридаги департаментнинг хабар беришича, департамент ҳамда ДХХнинг Жиззах вилояти бошқармалари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда фирибгарлик жиноятини содир этган шахс ушланган.
Фуқаро Р.А. “T-Sh.” МЧЖ раҳбари Д.Э.га нисбатан қўзғатилган жиноят иши бўйича гўёки юқори лавозимда ишловчи танишлари ёрдамида 15 минг доллар эвазига енгил жазо тайинлатиб беришини айтиб, шундан 5 минг доллар олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.
Қайд этилишича, мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 25, 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Мавзуга оид
08:26 / 25.06.2026
5 килограммдан ортиқ гашиш, марихуана ва минглаб дори воситалари аниқланди
09:05 / 17.06.2026
Афғонистондан олиб кирилган 37,6 кг гиёҳвандлик воситалари фош этилди
10:57 / 12.06.2026
Тошкентда 34 килограммдан зиёд наркотик моддалар мусодара қилинди
08:18 / 04.06.2026