Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Тошкентда белгиланмаган жойда қурилиш чиқиндиларини тўплаган фуқаро жаримага тортилди
Фото: Тошкент шаҳар Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариш
Тошкент шаҳар Шайхонтоҳур тумани Лабзак маҳалласи 57А-уй олдида белгиланмаган жойга қурилиш чиқиндилари тўплангани аниқланди. Бу ҳақда Тошкент шаҳар Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши бошқармаси хабар берди.
Қайд этилишича, ҳолат Тошкент шаҳар Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши бошқармаси Шайхонтоҳур тумани бўлими инспекторлари томонидан ўрганилган. Қурилиш чиқиндилари фуқаро Х.А. томонидан тўплангани аниқланган.
Фуқаро Х.А.га нисбатан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 91-моддаси 1-қисми билан маъмурий баённома расмийлаштирилиб, 680 минг сўм жарима белгиланган.
Чиқиндиларни белгиланмаган жойларга ташламаслик бўйича тушунтириш ишлари олиб борилган.
Мавзуга оид
17:57 / 16.04.2026
Чорвоқда чиқиндилар ноқонуний ташланишига қарши камералар ўрнатилмоқда
15:16 / 13.04.2026
Бўстонлиқ туманидаги «ноқонуний чиқиндихона» бартараф этилди
11:35 / 02.04.2026
Истеъмолчилар чиқиндини олиб кетмаган корхонани антиқа йўл билан жазолади
12:23 / 25.03.2026