Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
2024 йилда давлат боғчалари қуввати 10 минг ўринга оширилади
Ўзбекистонда мактабгача таълимда қамров 74 фоизга етгани қайд этилди.
Давлат раҳбари мактабгача ва мактаб таълимидаги ишлар аҳволини таҳлил қилиб, келгуси режаларни белгилаб берди.
Маълум қилинишича, ислоҳотлар натижасида мактабгача таълимда қамров 74 фоизга етган. 2016 йилда бу кўрсаткич 27 фоиз эди. Бу йил давлат боғчалари қуввати яна 10 минг ўринга, хусусий боғчаларда 50 минг ўринга оширилади.
Йиғилишда баъзи чекка қишлоқларда боғча ҳали йўқлиги сабабли ҳамма болалар ҳам мактабгача таълим билан қамраб олинмаган, айрим туманларда боғча етарли бўлишига қарамай, қамрови ўтган йилга нисбатан бироз камайгани қайд этилди. Хусусий боғчаларда болалар ҳисобини юритиш рақамлаштирилмоқда, лекин давлат боғчаларида бу жараён ҳали бошланмаган.
Шу муносабат билан Мактабгача таълим агентлигига боғчаларда бюджет маблағларидан самарали фойдаланиш бўйича тизим яратиш топширилди.
Мавзуга оид
07:18 / 09.05.2026
Шавкат Мирзиёев Москвада Владимир Путин билан учрашди
20:08 / 08.10.2025
Шавкат Мирзиёев амалий ташриф билан Тожикистонга боради
13:49 / 09.09.2025
Президент: “Ўқитувчилар маошини минг долларга етказамиз деган гапларим ҳақиқатга айланди”
21:33 / 22.08.2025