Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Мактабдаги бўш жойлар тадбиркорларга ўқувчиларни касб-ҳунарга ўқитиш учун текин фойдаланишга берилади
Уларга солиқ ва бошқа бир қатор имтиёзлар берилади.
Президент раислигида ўтказилаётган йиғилишда қайд этилишича, ўтган йили 500 та “тил эгалари” иш бошлагани ўз самарасини бераяпти. Бу амалиётни кенгайтириш учун “тил эгалари”ни барча мактабларга жалб қилиш зарурлиги таъкидланди.
Мактабларда ўргатиш мумкин бўлган 50 та касб-ҳунар рўйхати тузилиб, ҳар бири бўйича ўқув ва амалиёт дастурлари ишлаб чиқилади. Бунинг учун мактабларда устахоналар ташкил этилади ва “Касбий таълим устаси” лавозими жорий этилади.
Тадбиркорлар, уста ва мутахассисларни жалб қилган ҳолда ўқувчиларнинг қизиқишидан келиб чиқиб касбий таълимга йўналтирилган машғулотлар ўтказилади, касб тўгараклари ташкил этилади.
Шунингдек, мактабдаги бўш жойлар тадбиркорларга ўқувчиларни касб-ҳунарга ўқитиш учун текин фойдаланишга берилади. Уларга солиқ ва бошқа бир қатор имтиёзлар берилади.
Ўқув курсини тамомлаб, имтиҳондан ўтган ўқувчиларга малака сертификати берилади.
“Мақсадимиз - мактаб битирувчиси ҳеч бўлмаганда битта касбни эгаллаб катта ҳаётга қадам қўйсин”, дея таъкидлади давлат раҳбари.
Мавзуга оид
11:10 / 08.06.2026
Нодавлат таълим муассасалари қонунбузилиш хавфи бўйича баҳоланади
13:43 / 02.06.2026
“Давлат мактабларининг асосий вазифаси болаларни маълум вақт ушлаб туриш бўлиб қолди” – Ҳамид Содиқ
08:38 / 02.06.2026
Германияда ўзбекистонлик ёшлар учун махсус таълим дастурлари йўлга қўйилади
16:49 / 30.05.2026