Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Афғонистон электр энергияси бўйича Ўзбекистондан қарзини узганини маълум қилди
Мамлакат энергетика компаниясига кўра, қарз икки йилдан бери тўпланиб қолган эди.
Афғонистон ҳукумати қўшни давлатлар – Ўзбекистон, Тожикистон, Туркманистон ва Эрондан электр энергияси импорти бўйича қарзларни тўлиқ тўлади. Бу ҳақда маҳаллий энергетика компанияси вакили Ҳикматуллоҳ Майвандий маълумот берди.
Da Afghanistan Breshna Sherkat (DABS) компанияси ходимининг аниқлик киритишича, қарз икки йилдан бери тўпланиб қолган эди.
Кобул барча ҳамкор давлатларга жами 627 миллион доллар тўлаган.
Майвандий сўзларига кўра, электр энергияси учун қарзнинг бир қисми Ашраф Ғаний бошчилигидаги аввалги ҳукуматдан қолган.
Маълумотларга кўра, 2023 йилда Ўзбекистон Афғонистонга 91 миллион долларга 1,82 миллиард кВт•соат электр энергия экспорт қилган.
2024 йил январ ойида Ўзбекистон ўз ҳамкорларига қарийб 16 миллион долларга 320 миллион кВт•соат электр энергияси етказган. 1 феврал ҳолатига кўра Кобулнинг қарзи 1,24 миллион долларни ташкил қилган.
Мавзуга оид
09:05 / 17.06.2026
Афғонистондан олиб кирилган 37,6 кг гиёҳвандлик воситалари фош этилди
10:50 / 12.06.2026
Ўзбекистон ва Афғонистон ўртасида қўшимча темирйўл қурилиши мумкин
11:30 / 11.06.2026
Афғонистон–Покистон можаросига қарамай, Кобул коридорини қуриш лойиҳаси давом этмоқда
17:54 / 10.06.2026