Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Қашқадарёда ҳеч қандай ҳужжатсиз кучли таъсир қилувчи дори воситаларини сотган дорихона сотувчиси аниқланди
Тошкент шаҳри ва Қашқадарё вилоятида кучли таъсир қилувчи дори воситаларини муомалага киритилишининг олди олинди. Бу ҳақда Бош прокуратура ҳузуридаги департамент хабар берди.
Маълум қилинишича, департамент ҳамда ДХХнинг Яшнобод тумани бўлимлари томонидан тезкор тадбир ўтказилган. Тадбирда Қорасув кўчасидаги хонадонда яшовчи М.Б.нинг уйида фуқаро О.А. (муқаддам судланган) жами 392 дона «Регапин» номли кучли таъсир қилувчи дори воситасини ўтказиш мақсадида сақлаб келаётганлиги аниқланиб, ашёвий далил сифатида олинган.
Шу каби, департаментнинг Қашқадарё вилояти бошқармаси томонидан ўтказилган тезкор тадбирда «Н.Ф.» МЧЖга қарашли дорихона сотувчиси Х.А. харидорга ҳеч қандай ҳужжатсиз жами 100 дона «Зардекс» номли кучли таъсир қилувчи дори воситасини сотган вақтида ушланиб, ушбу дорихонадан яна 60 дона кучли таъсир қилувчи дори воситаси ашёвий далил сифатида олинган.
Департаментнинг Учтепа туман бўлими томонидан ДХХ ва ИИБ ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда эса «Қ.П.» МЧЖга қарашли дорихона норасмий сотувчиси Ш.З. фуқаро Г.Л.га жами 50 дона «Редуксин» номли кучли таъсир қилувчи дори воситасини шифокор рецептисиз сотган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.
Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Мавзуга оид
10:33 / 25.05.2026
Қашқадарёда иккита Nexia ва юк машина иштирокида ЙТҲ содир бўлди
15:09 / 24.05.2026
Қашқадарёда ФВВ ходими дарёга тушиб кетган болани қутқариб қолди
08:32 / 21.04.2026
Ишчи виза ваъдаси билан минглаб доллар талаб қилганлар ушланди
15:53 / 18.04.2026