2023 йилда дунёда энг кўп сотилган 10 та смартфон номи эълон қилинди
Apple ва Samsung компаниялари билан ҳеч ким рақобатлаша олмаяпти.

Фото: Digital Trends
Canalys тадқиқот компанияси 2023 йилда дунёда энг кўп сотилган смартфонлар рейтингини эълон қилди. Ўнта ўриндан еттитасини Apple телефонлари эгаллади.
Биринчи ўринда iPhone 14 Pro Max бўлиб, 12 ой ичида у 34 миллион нусхада сотилган. Қизиғи шундаки, уни уч ой ичида 33 миллион марта сотилган iPhone 15 Pro Max деярли қувиб етди. Учинчи энг оммабоп смартфон iPhone 14 (29 миллион нусха) бўлди.
Apple билан фақат Жанубий Кореянинг Samsung компанияси рақобатлаша олди. Унинг арзон моделлари Galaxy А14 4G, Galaxy А54 ва Galaxy А14 5G мос равишда олтинчи, саккизинчи ва тўққизинчи ўринларни эгаллади. Ўтган йилги флагман Galaxy S23 Ultra рейтингдан жой олмади.
Топ-10 2023 йилда дунёда энг кўп сотилган смартфон:
- iPhone 14 Pro Max (34 миллион);
- iPhone 15 Pro Max (33 миллион);
- iPhone 14 (29 миллион);
- iPhone 14 Pro (29 миллион);
- iPhone 13 (23 миллион);
- Galaxy А14 4G (21 миллион);
- iPhone 15 Pro (21 миллион);
- Galaxy А54 (20 миллион);
- Galaxy А14 5G (19 миллион);
- iPhone 15 (17 миллион).
Таҳлилчиларнинг таъкидлашича, 2023 йилда iPhone Pro модели умумий рейтингда илк маротаба биринчи ўринни эгаллади.
Тавсия этамиз
🔴 LIVE: ОТМга кириш имтиҳонлари қандай ўтади? – Kun.uz'да қабулга оид энг муҳим саволлар юзасидан жонли эфир
Ўзбекистон | 10:25 / 24.06.2025
Урушга қўшилган АҚШ, «бутун Украина бизники» деган Путин – ҳафта дайжести
Жаҳон | 18:52 / 22.06.2025
Ёз жазирамаси давом этади: 10 кунлик об-ҳаво прогнози
Ўзбекистон | 17:56 / 20.06.2025
“Бадавлат аёл” лойиҳасида ким бадавлат бўляпти?
Жамият | 21:46 / 19.06.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Отаси томонидан Ўзбекистонга олиб келинган 4 ёшли қиз Россиядаги онасига қайтарилди
Жамият | 23:51 / 25.06.2025
-
Испания соҳилларидан қўл-оёқлари боғланган беш кишининг жасади топилди
Жаҳон | 23:30 / 25.06.2025
-
Блогер уйида тимсоҳ сақлаб келгани аниқланди, Ўзбекистон Швеция билан миграция соҳасида келишув имзолади, фуқаро оқланганидан сўнг ҳам 207 кун қамоқда ўтирди – маҳаллий дайжест
Ўзбекистон | 22:58 / 25.06.2025
-
Трамп Украинадаги вазият назоратдан чиқиб кетганини маълум қилди
Жаҳон | 22:45 / 25.06.2025
Мавзуга оид

00:33 / 20.06.2025
Apple қўш экранли iPhone чиқаради: у ҳақда нималар маълум

19:38 / 10.06.2025
Дунёдаги энг қиммат 100 та IT-бренд қиймати 3,2 трлн долларга етди

16:46 / 10.06.2025
iPhone янги дизайни, Siri’да кечиктирилган ўзгаришлар, iOS26 ва Games – Apple WWDC25’да нималар тақдим қилди?

14:38 / 28.05.2025