Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Валерий Залужнийга Украина Қаҳрамони унвони берилди
Тақдирлаш маросимида Залужний икки бор Зеленскийни қучоқлаб олди.
Фото: Украина президенти расмий сайти
Бир кун аввал Украина Қуролли кучлари бош қўмондони лавозимидан озод этилган армия генерали Валерий Залужнийга мамлакат энг олий мукофоти – Украина Қаҳрамони унвони берилди. Мукофотни Украина президенти Володимир Зеленский топширган.
Бу борадаги президент фармонида мукофот Залужнийга «Украина суверенитетини ҳимоя қилиш йўлидаги улкан хизматлари учун» берилгани айтилган. Залужнийга Украина Қаҳрамони унвони билан бирга «Олтин Юлдуз» ордени ҳам берилди.

Залужнийдан ташқари Украина Мудофаа вазирлиги бош разведка ташкилоти раҳбари генерал Кирилл Буданов ҳам Украина Қаҳрамони унвонига муносиб кўрилган. ОАВда Буданов Залужнийнинг ўрнига бош қўмондонлик учун номзодлардан бири сифатида қаралаётгани айтилганди.

Ҳарбийларга унвонларни топшириш маросимида бир кун аввал Зулужний ўрнига бош қўмондон этиб тайинланган Олександр Сирский ҳам қатнашган.

Мавзуга оид
15:13 / 28.02.2026
ХВЖ Киевга 8 млрд долларлик тўрт йиллик кредитни маъқуллади
12:20 / 28.02.2026
“Дружба” атрофидаги баҳс: Зеленский Фицони Киевга таклиф қилди
11:02 / 28.02.2026
Украина дронлари ҳужумидан кейин Краснодар ўлкасида НҚЗ ёниб кетди
09:10 / 28.02.2026