Иқтисодиёт | 21:11 / 12.02.2024
21576
1 дақиқада ўқилади

Шавкат Мирзиёев ёқилғисиз иситиладиган ихчам иссиқхоналар барпо этилишини қўллаб-қувватлади

Президентнинг сўзларига кўра, ҳозирда 308 гектар кигиз тўшамали ихчам иссиқхона барпо этилган. Қишлоқ хўжалиги вазирлигига шундай иссиқхоналарни 10-20 баробар кўпайтириш бўйича таклиф киритиш юклатилди.

Фото: Президент матбуот хизмати

Президент Шавкат Мирзиёев 12 феврал куни қишлоқ хўжалиги соҳаси бўйича бўлиб ўтган селекторда ёқилғисиз иситиладиган ихчам иссиқхоналарни оммалаштириш бўйича топшириқ берди.

“Ёқилғисиз иситадиган ихчам иссиқхоналарни барпо қилиш оммалашиб боряпти. Ҳозирда 308 гектар кигиз тўшамали ихчам иссиқхона барпо этилган. Мана шу иссиқхоналарни 10-20 баробар кўпайтириш бўйича Абдураҳмонов менга таклиф берсин. Тошлоқ жойларда бемалол 50 баробар кўпайтирсак бўлади. Одамлар ишли бўлади, даромад пайдо бўлади.

Вилоят ҳокимлари 2 ойда 50 гектардан ер ажратиб, тайёр ҳолда топшириш шарти билан 10 сотихли 100–200 та ихчам-ихчам иссиқхоналар қуришга тадбиркор топиб, ишларни бошласин. Ушбу мақсадларга оилавий тадбиркорлик дастури доирасида 100 млн сўмгача гаровсиз кредит ажратилади”, – деди давлат раҳбари.

Видео:

Комрон Чегабоев
Тайёрлаган Комрон Чегабоев
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид